TGViewer
Channel Public Channel
Байрам АЛИ

Байрам АЛИ

@beshinchitomon

Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали.

[Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.]

Боғланиш учун:
@Bayram_Ali
Subscribers
1.69K
Photos
5.9K
Videos
275
Links
745
Recent Posts 18 shown
Post #9425 837
#iqtibos

Сирни икки киши сақлай олади. Лекин бунинг учун улардан бири бехабар бўлиши керак.


— Уильям Шекспир

@BeshinchiTomon
  • 👍 13
  • 😁 10
  • ❤ 3
  • 🎉 2
  • 💯 2
Post #9424 2.29K
#xayrlikech

Умид

Бир йигит аёллар мадрасасининг деворига шундай сўзларни ёзибди: «Эртага мадрасага келма, мен қўлингни сўраб бораман».
Эртаси куни 247 талаба, 7 ўқитувчи ва ҳатто мадрасанинг бева мудираси ҳам мадарасага келмабди...


© «Дилкушо ҳикоятлар»

👉 @BeshinchiTomon
  • 🤣 33
  • 🔥 5
  • 😢 3
  • 🌚 2
  • 💔 1
Post #9423 1.9K
#iqtibos

Инсон билан Худонинг ўртасидаги муносабат тўғриланмас экан, инсон билан инсоннинг ўртасидаги муносабат тўғриланмайди...

— Санжар Назар

@BeshinchiTomon
  • ❤ 13
  • 🔥 8
  • 👍 6
  • 💯 5
Post #9422 953
#xayrlikech #kechinma

Бир пайтлари унинг ўзимники бўлишини истаганим рост. Ҳаққим йўқлигини тушунсам ҳам эркалашни, бўса олишни ўйлаганман кўп бор. Бугун-чи? Бугун фақат ва фақат азоб тортмаслигини истайман унинг. Бу асло "қарилик" аъломати эмас, оғайни. Шунчаки... муҳаббат ортгани сайин, даъволар камаяди. Худди, муҳаббат камайганда, ортгани каби!..


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
  • ❤ 11
  • 😢 8
  • 🔥 5
  • 💔 2
Post #9421 1.45K
#asardan_parcha

"...Тўғри-да, дейлик, спортга қарашилса, зўр-зўр чемпионлар чиқиб, жаҳон бўйлаб юртнинг донғи ошади; санъаткору яллачига нишон-пишон бериб турилса, тўй-тўйчиғингизга ярайди; шоир-ёзувчисига ҳар замонда “балли” деб қўйсангиз, эл олдида сўз тополмай қолганингизда осмону фалакдан келиб жонингизга ора киради – илм-фандан нима наф, нима шамчироқ, ҳўш?! Ўттиз-қирқлаб тадқиқот институти, аллақандай марказу станция аталмиш ҳар турли муассасалар, уларда ивирсиб юрадиган минглаб тепакал “авлиё”... Шуларнинг орасидан бирорта Нобель совриндори чиқдими денг?!.."

— Эркин АЪЗАМ. ДАЪВО (роман)

@BeshinchiTomon
  • 😁 14
  • 😢 5
  • 👍 2
  • 💯 1
Post #9420 925
​​#xayrlikech #umr_manzaralari

Йигит уни қаттиқ яхши кўрарди. Қизнинг ҳам ўзига бефарқ эмаслигини биларди. Ҳар сафар кўришганларида бир-бирига маъноли қараб қўйишар, тил учида сўрашсалар ҳам, кўнгиллари жуда яқин эди. Аммо ҳаёт уммони кутилмаганда иккаласини ораси узоқ икки қирғоққа итқитиб юборди. Йигитда у билан боғлиқ бир олам ширин хотира... ва бир телефон рақам қолди.

Йигит телефонидаги рақамни очиб, тез-тез термилар, қизни соғинар, унга қўнғироқ қилишни эса ҳадеб ортга сурарди.
“Телефонни кўтарди ҳам дейлик, унга нима дейман? Шунча пайт индамай кетганим сабабини изоҳлашга жавобим борми?..”, деб ўйланарди.

Орадан йил ўтди.
Бир куни йигитнинг қалби соғинчдан чидаб бўлмас даражада оғриди. Сўнг, ўша қадрдон рақамни терди. Хайрият, у рақамини алмаштирмабди, нариги томондан таниш овоз жавоб қайтарди:
–Эшитаман?
–Салом...
–Салом... Ким бу?
–Мен... – йигитнинг юраги тез-тез ура бошлади.
–Ҳа, эски ҳамкасб... Бирор ишингиз бормиди?
–Йўқ...
–Адашиб терибсизми?
–...
–Узр! – деди, қиз қўполгина қилиб. Кейин телефонни ўчирди.

Йигит қизнинг таниёлмаслиги мумкинлигидан қўрққан, лекин таниб туриб ўзини бунчалик бефарқ тутишини асло кутмаганди. Шунда у бир нарсани ҳис этди. Вақт ҳар доим ҳам бизни яқинларимиздан ажратмаса-да, улар олдидаги аҳамиятимизни тортиб олиши ҳеч гап эмас экан.

@BeshinchiTomon
  • 😢 10
  • 💯 6
  • 👍 4
  • 🔥 4
  • ❤ 3
Post #9419 954
#iqtibos #munosabatlar

Фақат ақлга таяниб яшаб бўлмайди. Инсоният туйғулар билан яшайди, туйғуларга эса, ким ҳақлигининг фарқи йўқ.

— Эрих Мария Ремарк

@BeshinchiTomon
  • ❤ 9
  • 💯 5
  • 🔥 4
  • 👍 3
Post #9418 1.27K
#iqtibos #kechinma

Кучлилик деганда кўпчилик сабр, бардошни тушунади. Бу ҳам нотўғри эмас. Лекин менинг назаримда ҳақиқий куч ⸺ аввало бошқаларга ёрдам қўлини чўза олишдир. Чунки биринчисида шахсий, иккинчисида умум манфаат бор.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
  • 🔥 14
  • ❤ 8
  • 💯 7
Post #9417 1.2K
#Yakshanba_mutolaasi

Инсон фаришта ҳам, шайтон ҳам эмас. Улардан анча мураккаб. Қуйидаги ҳикояни ўқир экансиз, кўнглингиздан беихтиёр шунга ўхшаш фикрлар кечади...

Ҳалим КАРИМ:
КУНЛАРДАН БИР КУН (ҳикоя)

👉 Ҳикояни ўқиш

@BeshinchiTomon
  • 🔥 6
Post #9416 1.12K
#iqtibos

Нодон катта шижоат ва ҳаддан ошиқ ишонч билан гапиришни хуш кўради. Чунки шундай қилмаса, ўзини ҳеч ким тингламаслигини яхши билади.

— Лев Толстой

@BeshinchiTomon
  • 🔥 9
  • 💯 5
  • ❤ 1
Post #9415 1.52K
#iqtibos

Бирор кишини ҳукм қилиш истаги уйғонса, шу ҳақиқатни унутма: ҳамма ҳам сендаги имкониятларга эга бўлиб туғилмаган.

— Фрэнсис Скотт Фицджеральд

@BeshinchiTomon
  • 💯 13
  • 🔥 6
  • ❤ 3
Post #9414 987
#xayrlikech #kechinma

"Абадият қонуни" асаридаги Мария образи ёдингиздами? Бачана Рамишвилли шифохонада ётиб эслайдиган, ўтмиши қора гўзал аёл ҳақида сўраяпман?

Эслаган бўлсангиз, яхши...

Айтмоқчи бўлганим, агар ўша аёл бўлмаганда, жуда катта эҳтимол билан, Бачана шифохонадан тирик чиқмаган бўларди. Чунки у ўзини аллақачон мағлуб этилган, қалбидаги бор маърифати, покиза туйғулари бой берилгандай ҳис қилмоқда эди. Мария эса, уни инсон ҳар қандай вазиятда ҳам ўзгармоғи мумкинлигига ишонтирди.

Дўстим, аслида жуда кўпчилигимизни қайғу ва ҳасратлар домига ғарқ бўлишдан ана шу нарса: ўзгаришга, бошқа одамга айланишга бўлган умид асраб турибди. Бор бўлсин, бизни бунга ишонтирган одамлар
...

— Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
  • ❤ 12
  • 💯 8
  • 🔥 6
Post #9413 1.11K
#umr_manzaralari

Қадимда бир чўпон жарликдан чиройли қўзи топиб олади. Бошқа ишини йиғиштириб, сўнг қолган умрини шу ерга бориб қўзи чақириш билан ўтказади...
Алқисса, баъзи топилдиқлар бахтга эмас, бутун умр давом этадиган интизорликка сабаб бўлар экан.

— Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
  • ❤ 8
  • 🔥 8
  • 💯 4
  • 😢 3
  • 👍 2
Post #9412 1.1K
#xayrlikech #kechinma

Ҳаётда шундай гўзал лаҳзалар рўй бериши мумкинки, уларни тасвирлашга уриниш, капалакнинг қанотидан тутишга ўхшайди. Қанча нафисликка интилма, барибир оҳорининг тўкилишига сабаб бўласан...


— Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
  • ❤ 12
  • 👍 10
  • 💯 4
Post #9411 1.27K
#iqtibos

Одамзот шафтоли эмас. У қурол, ё эгарга ўхшайди. Яъни, қанча эски бўлса, шунча ишончли.


— Эрнест Ҳемингуей

@BeshinchiTomon
  • 🔥 14
  • ❤ 6
  • 👍 1
Post #9410 1.57K
#xayrlikech #kechinma

Болалик пайтларим кўчадан бирор ишкал чиқариб қайтсам, энам “қачон одам бўласан”, деб койирдилар. Бир хил тарзда жуда кўп қайтариладиган бу жумла менинг ғашимга тегарди. Одамман-ку, дердим ўзимга ўзим, шундан бошқа қарғиш йўқми...

Энди билсам... Одам бўлиш, ҳар қандай вазиятда Одам бўлиб қолиш дунёдаги энг мушкул иш экан. Буни мен арзимас синов ёки дўстларининг муваффақиятларини кўриб одамлик сиёғини йўқотаётганларга қараб англадим.


— Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
  • ❤ 15
  • 👍 11
  • 🔥 4
  • 🙏 1
Post #9407 1.15K
Ишонч учун катта раҳмат.
Хурсандман.
Энди ҳам баҳона қолмади...

@BeshinchiTomon
  • ❤ 21
  • 👍 11
  • 🔥 5
  • 👏 2
Post #9406 1.34K
#iqtibos

...ҳамма бало шундаки, бугун "гуноҳ" ўзининг "гуноҳ" эканини унутди. У ўзига "эркин" ва "озод" деган исмларни ўйлаб топди. Энг ёмони, бу маккора санъат либосида ҳаётимизга бостириб кирмоқда.


— Иқбол Қўшшаева, "Заминга сиғмаган орзулар" китобидан.

👉 @BeshinchiTomon
  • 💯 13
  • 🔥 7
  • ❤ 1
Older posts →

About this channel

How can I read @beshinchitomon without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Байрам АЛИ: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Байрам АЛИ have?
Байрам АЛИ (@beshinchitomon) has 1.69K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Байрам АЛИ know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →