#xayrlikech #kechinma
Болалик пайтларим кўчадан бирор ишкал чиқариб қайтсам, энам “қачон одам бўласан”, деб койирдилар. Бир хил тарзда жуда кўп қайтариладиган бу жумла менинг ғашимга тегарди. Одамман-ку, дердим ўзимга ўзим, шундан бошқа қарғиш йўқми...
Энди билсам... Одам бўлиш, ҳар қандай вазиятда Одам бўлиб қолиш дунёдаги энг мушкул иш экан. Буни мен арзимас синов ёки дўстларининг муваффақиятларини кўриб одамлик сиёғини йўқотаётганларга қараб англадим.
— Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
Post #9410
1.57K

- ❤ 15
- 👍 11
- 🔥 4
- 🙏 1