#asardan_parcha
"...Тўғри-да, дейлик, спортга қарашилса, зўр-зўр чемпионлар чиқиб, жаҳон бўйлаб юртнинг донғи ошади; санъаткору яллачига нишон-пишон бериб турилса, тўй-тўйчиғингизга ярайди; шоир-ёзувчисига ҳар замонда “балли” деб қўйсангиз, эл олдида сўз тополмай қолганингизда осмону фалакдан келиб жонингизга ора киради – илм-фандан нима наф, нима шамчироқ, ҳўш?! Ўттиз-қирқлаб тадқиқот институти, аллақандай марказу станция аталмиш ҳар турли муассасалар, уларда ивирсиб юрадиган минглаб тепакал “авлиё”... Шуларнинг орасидан бирорта Нобель совриндори чиқдими денг?!.."
— Эркин АЪЗАМ. ДАЪВО (роман)
@BeshinchiTomon
Post #9421
1.45K

- 😁 14
- 😢 5
- 👍 2
- 💯 1