#xayrlikech #kechinma
"Абадият қонуни" асаридаги Мария образи ёдингиздами? Бачана Рамишвилли шифохонада ётиб эслайдиган, ўтмиши қора гўзал аёл ҳақида сўраяпман?
Эслаган бўлсангиз, яхши...
Айтмоқчи бўлганим, агар ўша аёл бўлмаганда, жуда катта эҳтимол билан, Бачана шифохонадан тирик чиқмаган бўларди. Чунки у ўзини аллақачон мағлуб этилган, қалбидаги бор маърифати, покиза туйғулари бой берилгандай ҳис қилмоқда эди. Мария эса, уни инсон ҳар қандай вазиятда ҳам ўзгармоғи мумкинлигига ишонтирди.
Дўстим, аслида жуда кўпчилигимизни қайғу ва ҳасратлар домига ғарқ бўлишдан ана шу нарса: ўзгаришга, бошқа одамга айланишга бўлган умид асраб турибди. Бор бўлсин, бизни бунга ишонтирган одамлар...
— Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
Post #9414
987

- ❤ 12
- 💯 8
- 🔥 6