UzAuto Motors тушуми камайди
UzAuto Motors компанияси 2025 йилда автомобиль сотишдан 4 млрд 81 млн доллар тушум қайд этди. Бу компаниянинг 2024 йилдаги тушумидан 159 млн долларга ёки 3,7 фоизга кам.
Шунга қарамай, компаниянинг асосий фаолиятдан ташқари молиявий даромадлари ўсиши ҳисобига соф фойдаси 7,8 фоизга ошиб, 340 млн долларни ташкил этган. Бу сўм ҳисобида 4 трлн 272 млрд сўмга тенг.
Маълумот учун, UzAuto Motors компаниясининг сўнгги йилларда бозордаги улуши ҳам камайиб бормоқда. Ҳозирда компанияни хусусийлаштириш ишлари бошланган бўлиб, тез орада тендер эълон қилиниши кутилмоқда.
@bankir
Post #9447
15.1K

- 👍 64
- 🤔 19
- 🔥 6