Сентябрь ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Сентябрь ойида сўм долларга нисбатан 0,2 фоизга қадрсизланди. Солиштириш учун, август ойида сўм 1,7 фоизга мустаҳкамланган эди.
Сентябрь ойининг 15-санасида расмий курс 11 765,21 сўмни ташкил этиб, ушбу ой учун энг паст кўрсаткич бўлди.
21-санасига келиб эса 11 839,59 сўмга етиб, ой давомидаги энг юқори даражани қайд этди. Бу ойда нафақат сўм, балки бошқа кўплаб валюталар ҳам долларга нисбатан қадрсизланган.
Буни АҚШ Федерал захира тизими фоиз ставкасини оширгани ҳамда навбатдаги йиғилишларда ҳам уни яна кўтариш эҳтимоли кучайгани билан изоҳлаш мумкин.
@bankir
Post #9454
14.5K

- 🤔 10
- 👎 1