Сентябрь ойида нархлар қанчага ошди?
Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ўтган ойга нисбатан ўртача 0,7 фоизга ошди.
Таққослаш учун, август ойида бу кўрсаткич 0,2 фоизга тенг бўлганди. Умуман олганда, сентябрдаги 0,7 фоизлик инфляция йил бошидан бери энг юқори даража ҳисобланади.
Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоизга, пулли хизматлар эса 0,9 фоизга қимматлади.
Айнан озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу ойда инфляциянинг ўсишига асосий туртки бўлди. Ҳудудлар орасида энг юқори инфляция Сурхондарёда кузатилиб, 1 фоизни ташкил этган.
@bankir
Post #9457
14.5K

- 🤔 6
- 👍 3
- 👎 3