KDB Bank Ўзбекистон бозорини тарк этиши мумкин
Жанубий Кореянинг давлатга қарашли Корея тараққиёт банки хориждаги фаолиятини қайта кўриб чиқмоқда.
Корея нашрининг хабар беришича, банк айрим бозорлардаги фаолиятини қисқартириш, ўсиш салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда эса уни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Шу доирада банкнинг Ўзбекистондаги шўба банки (KDB Bank Uzbekistan) сотилиши мумкин бўлган активлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Асосий харидор сифатида мамлакат бозорига кириб келаётган Корея банклари, жумладан, Shinhan Bank ҳамда Hana Bank кўриб чиқилмоқда.
Бироқ ҳозирча банкни сотиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Қайд этилишича, банк ичида бу масалага доир турли фикрлар мавжуд.
@bankir
Post #9466
12.7K

- 👍 15
- 🤔 14
- 🔥 3