Банк ва статистика органлари номидан тадбиркорларга сохта хатлар юборилмоқда
Тадбиркорлар ва бухгалтерларга банклар ҳамда статистика органлари номидан амалга оширилаётган фирибгарлик схемаларидан эҳтиёт бўлиш тавсия қилинмоқда.
Бухгалтерия бўйича мутахассис Александра Толмачеванинг маълум қилишича, сўнгги вақтларда тадбиркорларнинг хизмат электрон почтасига гўёки банкдан юборилган тўлов ҳужжатлари илова қилинган хатлар келмоқда.
Бундай хатларни очиш ёки улардаги ҳаволаларга ўтишдан олдин жўнатувчининг электрон почта манзилини текшириш лозим. Фирибгарлар банкларнинг ҳақиқий манзилларига ўхшаш сохта электрон почта манзилларидан фойдаланмоқда.
Шунингдек, компания қандайдир ҳисоботни топширмагани ёки бунинг учун жарима солиниши мумкинлиги ҳақида статистика органлари номидан қўнғироқлар ҳам бўлаётгани айтилган.
Мутахассис тадбиркорларга бундай хабарларни расмий манбалар орқали мустақил равишда текширишни ҳамда банк ва тўловлар билан ишлайдиган ходимларни ҳам огоҳлантиришни тавсия қилган.
@bankir
Post #9460
14.6K

- 👍 2
- 🤔 2
- 🔥 1