Ўзбекистоннинг тўққиз ойлик бюджет даромадлари харажатларидан қарийб 27 трлн сўмга кўп бўлди
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистон бюджети даромадлари 336,8 трлн сўмни ташкил этди.
Ушбу даврда бюджетдан 310 трлн сўмлик харажатлар амалга оширилган. Натижада мамлакат бюджети мазкур тўққиз ойлик даврни 26,8 трлн сўм профитсит билан якунлади.
Ушбу профитситнинг 25 трлн сўми йилнинг учинчи чорагида шаклланди. Ушбу чоракда мамлакат бюджети даромадлари 129,4 трлн сўмни, харажатлари эса 104,4 трлн сўмни ташкил этган.
@bankir
Post #9461
12.8K

- 👍 47
- 🤔 15
- 👎 7