Cobalt ва Damas автомобиллари банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотилмоқда
UzAuto Motors 7 октябрдан бошлаб Cobalt ва Damas автомобилларини банк иштирокисиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишни бошлади.
Cobalt учун бошланғич тўлов 50 фоизни ташкил этади, қолган сумма эса 24 ой давомида ҳар ой 3 млн 252 минг сўмдан тўланади.
Damas учун бошланғич тўлов 30 фоиз бўлиб, қолган сумма 30 ой давомида ҳар ой 2 млн 173 минг сўмдан тўлаб борилади.
Компаниянинг маълум қилишича, автомобиллар сони чекланган. Келтирилган нархлар оддий комплектация учун ҳисобланган бўлиб, танланган комплектацияга қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.
@bankir
Post #9462
12.9K

- 👍 42
- 👎 31
- 🔥 2
- 🤔 2