АлоқаБанкда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш маъқулланди
28 сентябрь куни АлоқаБанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда акциядорлар банкда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қарор қабул қилди.
Бунинг учун банк зарур ҳужжатларни тайёрлаб, Марказий банкка тақдим этиши белгиланган.
Шунингдек, АлоқаБанк уставига исломий молия фаолиятига оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, йиғилишда банкнинг исломий молия стандартларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Исломий молия кенгаши ташкил этилиб, унга уч нафар аъзо сайланди.
@bankir
Post #9450
11.2K

- 👍 29
- 🔥 10
- 🤔 6
- 👎 1