Банклар тадбиркорлар билан учрашмоқда
Айни дамда Савдо-саноат палатасида давлат тижорат банклари ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот кетяпти.
Асосий эътибор бизнеснинг банклар билан ишлашдаги эҳтиёжларига қаратилган: кредит ва молиялаштириш шартлари, хизматлардан фойдаланишдаги масалалар бўйича таклифлар билдириляпти.
Мулоқот Президент раислигида Андижонда ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар билан ҳам боғлиқ. Хусусан, давлат банкларининг бизнес билан ишлаш тизимини ўзгартириш, уларни тадбиркорлик лойиҳаларининг ўсишидан манфаатдор молиявий ҳамкорга айлантириш кўзда тутилган.
Бугунги учрашувда ушбу вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқиляпти.
@bankir
Post #9448
11.6K

- 🤔 7
- 👎 2
- 👍 1