АлоқаБанк бошқарув раиси ўринбосарларидан бири лавозимидан озод этилди
2025 йилнинг 8 апрелидан буён АлоқаБанк бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Холмурадов Акмал Толмасович лавозимидан озод этилди.
Шу тариқа, давлат банкларида бошқарув раиси ўринбосарлари сонини бир нафарга қисқартириш жараёни давом этмоқда.
Аввалроқ мазкур ўзгаришлар доирасида Микрокредитбанк ва Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосарларидан бири ҳам лавозимидан озод этилган эди.
Қолган давлат банкларида ҳам шундай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
@bankir
Post #9446
18.9K

- 👍 28
- 🤔 6
- 👎 2
- 🔥 2