Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
Мелибаев Содир Адилович Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Тегишли қарор банк Кузатув кенгашининг 17 сентябрдаги мажлисида қабул қилинган.
Баённомага кўра, Мелибаев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган ва унинг бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Маълумот учун, Мелибаев 2025 йил октябридан буён Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Унгача эса 2023 йил июлидан 2025 йил октябригача Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
@bankir
Post #9347
15.9K

- 🤔 20
- 👍 2
- 👎 1