Тошкент шаҳрида ер участкалари нархи бир йилда қарийб 10 фоизга арзонлади
Марказий банк маълумотларига кўра, июнь ойида Тошкент шаҳрида сотувга таклиф қилинган бир сотих ер участкасининг ўртача нархи 292 млн сўмни ташкил этган.
Солиштириш учун, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 334 млн сўмга тенг эди. Шундай қилиб, пойтахтдаги бир сотих ер нархи бир йил ичида 29 млн сўмга ёки 9 фоизга арзонлаган.
Маълумот учун, 2024 йил бошида Тошкент шаҳрида сотувга таклиф қилинган бир сотих ер участкасининг ўртача нархи 370 млн сўмдан юқори эди. Буни Марказий банк тақдим этган инфографикадан кўриш мумкин.
@bankir
Post #9441
13.1K

- 👍 35
- 🤔 15
- 👎 2
- 🔥 2