Марказий банк AVO Bank мижозининг блокланган омонати бўйича изоҳ берди
Марказий банк AVO Bank мижозининг блокланган омонати бўйича ўрганиш ўтказиб, ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мижознинг ҳисобварақлари AVO Bank томонидан Юнусобод тумани прокурори рухсати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг тегишли қарори асосида блокланган.
Регулятор банк бундай чекловни тегишли органнинг қарорисиз мустақил равишда бекор қила олмаслигини ва нима сабабдан блокланганини ўрганиш бўйича ваколати йўқлигини билдирди.
Қайд этилишича, чеклов фақат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг қарори ёки суд қарори асосида олиб ташланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда яшовчи Алексей Московсев ўзининг LinkedIn саҳифасида AVO Банкка қўйган омонатини 134 кундан бери ололмаётгани ҳақида ёзганди.
Ушбу пост муҳокамаларга сабаб бўлгач, банк муносабат билдириб, мижоз омонати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган қарори асосида блокланганини маълум қилганди.
@bankir
Post #9437
12.5K
Банкир/Маҳалла банкири AVO bank’даги омонат билан боғлиқ вазият юзасидан банкнинг расмий ва очиқ позицияси Яқинда Bankir каналида мижознинг ҳисобрақамлари ва омонати блоклангани бўйича эътироз эълон қилган эдик. AVO bank вазиятга тезкор муносабат билдириб, атрофлича ва асосли тушунтириш…

- 👎 50
- 👍 10
- 🔥 3
- 🤔 3