TGViewer
Банкир/Маҳалла банкири Банкир/Маҳалла банкири @bankir · 63.6K subscribers
Post #9438 19.3K
📌 Мана маҳалла банкири амалда қандай ёрдам беради?

Каналда маҳалла банкири ва унинг фаолияти ҳақида мунтазам ёзиб боряпмиз. Бот орқали ҳам саволлар келмоқда:

«Бу тизим қандай ишлайди? Иш бошлашимга қандай ёрдам беради?»

Андижонлик Сайдулло аканинг тажрибаси бунга бир мисол.

У Агробанкнинг «Менинг халқим» кўрсатувининг навбатдаги қаҳрамони бўлди. Тўлиқ видео — шу ерда.

Сайдулло ака маҳалла банкири тавсияси билан Агробанкдан 100 млн сўм кредит олган. Ўзи йиғиб қўйган пулини ҳам қўшиб, пеноблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Ҳозир кунига 300 тагача пеноблок тайёрламоқда. Кунлик даромади 5 млн сўмгача етмоқда.

Йиллар давомида Россияда ишлаган Сайдулло ака энди ўз маҳалласида, оиласи ва фарзандлари ёнида ишлаб, 1 000–1 500 доллар топмоқда.

Кейинги режаси — ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва яна 4–5 кишини иш билан таъминлаш.

Сиз ҳам иш бошлашни ўйлаётган бўлсангиз, маҳалла банкирига режангизни айтинг.

Қандай ҳунарингиз бор, қандай шароитингиз бор ва нима етишмаяпти — суҳбатни шундан бошлаш мумкин.

Маҳалла банкири ҳудудингизга мос иш йўналишлари, молиялаштириш имкониятлари ва зарур ҳисоб-китоблар бўйича йўл кўрсатади.

Ҳали аниқ ғоянгиз бўлмаса, ҳижолат бўлманг.

Тайёр лойиҳаларни ҳам бирга кўриб чиқиш имконияти бор.

@bankir
  • 👎 20
  • 👍 7
  • 🔥 3
  • 🤔 1
More from @bankir
  1. Oct 16, 2026Банкларнинг мижозлар мурожаатлари бўйича антирейтинги қанчалик холис? Марказий банк жорий…
  2. Oct 16, 2026Банкларнинг мижозлар мурожаатлари бўйича янгиланган антирейтинги эълон қилинди 2026 йил уч…
  3. Oct 16, 2026Доллар кўтарилди 19 октябрь учун долларнинг расмий курси 12 055,90 сўмдан 🔼(+44,25 сўм) ҳ…
  4. Oct 16, 2026Келажак Сари — келажакни фойда билан танланг! Кўчмас мулк — нафақат яшаш жойи, балки ўз ке…
  5. Oct 16, 2026АҚШнинг 200 дан ортиқ бизнес вакили Марказий Осиёда ҳамкорлик имкониятларини ўрганади 17–2…
  6. Oct 16, 2026Учинчи чоракда банкларнинг антивирус тизимлари 496 мингдан ортиқ зарарли дастурни аниқлади…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →