АҚШнинг 200 дан ортиқ бизнес вакили Марказий Осиёда ҳамкорлик имкониятларини ўрганади
17–22 октябрь кунлари АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради.
У Самарқандда ўтказиладиган вазирлар учрашувида Американинг 200 дан ортиқ бизнес вакиллари билан иштирок этиши кутилмоқда.
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горнинг таъкидлашича, Америка Марказий Осиё давлатлари билан муҳим фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Марказий Осиёга узоқ вақт давомида етарлича эътибор қаратмаган, эндиликда эса минтақа билан ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда.
@bankir
Post #9535
8.57K

- 👎 19
- 👍 6
- 🤔 4
- 🔥 2