Банкларнинг мижозлар мурожаатлари бўйича антирейтинги қанчалик холис?
Марказий банк жорий йилдан бошлаб ҳар чоракда банкларнинг мижозлар мурожаатлари бўйича антирейтингини эълон қилиб келмоқда.
Мурожаатлар индекси банкнинг жами мурожаатлардаги ҳамда мижозларнинг умумий сонидаги улуши нисбатидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу индексни ҳисоблаш методологиясига ўзгартириш киритиш кераклигини таъкидламоқда.
Унинг фикрича, амалдаги методология сақланиб қолса, чакана мижозлари кўп бўлган банклар мурожаатлар антирейтингида юқори ўринларда қолаверади.
Шу сабабли у методологияда банк мижозларининг корпоратив ва чакана сегментлари нисбатини ҳисобга олиш ёки улар учун алоҳида антирейтинг тузиш мақсадга мувофиқ эканини билдирди.
@bankir
Post #9539
4.82K

- 👍 10
- 🤔 1