TGViewer
Банкир/Маҳалла банкири Банкир/Маҳалла банкири @bankir · 63.6K subscribers
Post #9534 11.7K
Учинчи чоракда банкларнинг антивирус тизимлари 496 мингдан ортиқ зарарли дастурни аниқлади

Ўзбекистон банкларининг мобил иловаларида мижозлар қурилмаларини зарарли дастурлардан ҳимоя қилиш мақсадида антивирус тизими жорий этилган.

Ушбу тизим қурилмадаги зарарли дастурларни аниқлаб, уларнинг банк иловалари орқали мижозлар маблағларига хавф туғдиришининг олдини олишга хизмат қилади.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида тизим орқали 496 мингдан ортиқ зарарли дастур аниқланган.

Шунингдек, зарарли дастурлар аниқлангани сабабли 811 мингдан ортиқ ҳолатда мижозларнинг банк иловаларидан фойдаланиши чекланган.

Зарарли дастур аниқланган қурилмаларни тозалаш бўйича Алоқабанк 103,6 мингта кўрсаткич билан етакчилик қилган.

Зарарли дастур сабабли банк иловасидан фойдаланиши чекланган мижозлар сони бўйича эса Ипак Йўли Банки 326,7 мингта ҳолат билан биринчи ўринда қайд этилган.

@bankir
  • 🔥 8
  • 🤔 2
  • 👎 1
More from @bankir
  1. Oct 16, 2026Банкларнинг мижозлар мурожаатлари бўйича антирейтинги қанчалик холис? Марказий банк жорий…
  2. Oct 16, 2026Банкларнинг мижозлар мурожаатлари бўйича янгиланган антирейтинги эълон қилинди 2026 йил уч…
  3. Oct 16, 2026Доллар кўтарилди 19 октябрь учун долларнинг расмий курси 12 055,90 сўмдан 🔼(+44,25 сўм) ҳ…
  4. Oct 16, 2026Келажак Сари — келажакни фойда билан танланг! Кўчмас мулк — нафақат яшаш жойи, балки ўз ке…
  5. Oct 16, 2026АҚШнинг 200 дан ортиқ бизнес вакили Марказий Осиёда ҳамкорлик имкониятларини ўрганади 17–2…
  6. Oct 16, 2026Уйдан чиқмасдан таълим кредити олинг 2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлаш муддати 1 ноя…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →