AVO bank’даги омонат билан боғлиқ вазият юзасидан банкнинг расмий ва очиқ позицияси
Яқинда Bankir каналида мижознинг ҳисобрақамлари ва омонати блоклангани бўйича эътироз эълон қилган эдик. AVO bank вазиятга тезкор муносабат билдириб, атрофлича ва асосли тушунтириш берди.
Банк тақдим этган расмий баёнотда асосий жиҳатлар очиқланган:
1. Чеклов сабаби
Мижознинг маблағлари банк хоҳиши билан эмас, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тергов доирасидаги расмий талабномасига асосан блокланган. Амалдаги қонунчиликка кўра, банклар бундай кўрсатмаларни бажаришга мажбур.
2. Ваколат чегараси
Тегишли орган томонидан чекловни бекор қилиш бўйича расмий қарор берилмагунча, банк маблағларни мустақил равишда очолмайди.
3. Омонат фоизлари
Энг муҳими, чеклов қўйилганига қарамай, омонат бўйича фоизлар ҳисобланиши тўхтатилмаган. Шартнома муддати тугагунча барча даромадлар тўлиқ ҳисоблаб борилган.
Банк жамоаси ушбу масалада қолипли жавоблар билан чекланмай, вазиятни қонунчилик нуқтаи назаридан очиқ ва аниқ тушунтириб берганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай шаффофлик, масъулиятли ёндашув ва мижозларга бўлган ҳурмат молия бозоридаги ишонч пойдеворини мустаҳкамлайди.
Ваколатли органлар томонидан тегишли қарор чиқарилиб, вазият имкон қадар тезроқ ўз ечимини топишига умид қиламиз.
@bankir
Post #9423
13.2K
Банкир/Маҳалла банкири AVO Bank омонатчиси 134 кундан бери пулини ололмаётганини ёзмоқда Тошкентда яшовчи Алексей Московтсев ўзининг LinkedIn саҳифасида AVO Банкка қўйган омонат маблағларини 134 кундан бери ололмаётганини маълум қилди. Унинг ёзишича, Московтсев 2025 йил 9 декабрда…
- 👎 46
- 👍 26
- 🤔 8