Ўзбекистонда финтех учун янги имкониятлар ва муаммолар
The Fintech Times нашри Ўзбекистон финтех бозоридаги мавжуд тўлов инфратузилмаси ва соҳанинг келгусидаги ривожланиш йўналишлари ҳақида материал эълон қилди.
Унда мамлакатда тўловлардан бошланган финтех экотизими рақамли кредитлаш, сунъий интеллект ва бошқа молиявий хизматлар томон кенгайиб бораётгани айтилган.
Нашр UZCARD ва HUMO тизимлари устига қурилган API инфратузилмасини ўзига хос ўзбекча опен банкинг деб таърифлаган.
Шунингдек, мамлакатда финтехнинг кейинги ривожланишида сунъий интеллект ва овоз ҳамда чат орқали банк хизматларидан фойдаланиш муҳим йўналишлардан бири бўлиши мумкинлиги билдирилган.
Бироқ финтех бозорининг ривожланиши билан бирга бир қатор масалалар ҳам долзарблигича қолаётгани таъкидланган.
Нашр мамлакатда малакали мутахассислар етишмаслиги, инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликни такомиллаштириш зарурлигини муҳим муаммолар сифатида кўрсатган.
@bankir
Post #9428
11.7K

- 🤔 4