Янги Банкнинг бош офиси қайта сотувга чиқарилди
Тугатилаётган Янги Банкнинг Тошкент шаҳридаги бош офиси аукцион орқали қайта сотувга қўйилди. Объектнинг бошланғич нархи бу сафар 120 млрд сўм этиб белгиланган.
Бундан роппа-роса уч ой олдин объект 163 млрд сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйилган эди.
Банкнинг навбатдаги аукциони 5 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади. Аризалар шу куни соат 9:00 гача қабул қилинади.
Маълумот учун, объект Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони 25 сотихни ташкил этади.
@bankir
Post #9426
15.6K

- 👎 12
- 👍 2
- 🤔 2