Кредит рекламаларида қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлади
Марказий банкнинг банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қарорга кўра, эндиликда банклар кредит рекламасида кредит мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш жойлаштириши шарт бўлади.
Огоҳлантириш босма ва электрон рекламада майдоннинг, аудио ва видеорекламада эса давомийликнинг камида 10 фоизини эгаллаши керак.
Кредит шартномасининг биринчи саҳифасида ҳам махсус огоҳлантириш бўлиши талаб этилмоқда.
Унда қарздорликнинг ошиши, мажбурий ижро чоралари, гаровдаги мол-мулкка ундирув қаратилиши ва бошқа эҳтимолий оқибатлар кўрсатилади.
Шунингдек, истеъмолчини чалғитувчи кредит маҳсулотларини таклиф қилиш банкларга нисбатан чора ва санкциялар қўллаш асосларидан бири сифатида белгиланмоқда.
@bankir
Post #9439
14K

- 👍 40
- 🔥 6
- 🤔 4