TGViewer
Банкир/Маҳалла банкири Банкир/Маҳалла банкири @bankir · 64.2K subscribers
Post #9449 11.2K
Ўзбекистонда валюта ва фоиз хатарларини бошқарувчи янги компания ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда валюта курси ва фоиз ставкалари тебраниши оқибатида юзага келадиган хатарларни камайтириш мақсадида махсус компания ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу бўйича тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага мувофиқ, компаниянинг асосий вазифаси корхоналар ва банкларга валюта курси ҳамда фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ хатарларни бошқаришда кўмаклашишдан иборат бўлади.

Компания банклар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар билан валюта ҳамда фоиз хатарларини камайтиришга хизмат қиладиган молиявий воситалар бўйича битимлар тузиши мумкин.

Шунингдек, унга валюта бозорида чет эл валютасини олди-сотди қилиш, маблағ жалб этиш ҳамда хорижда ҳисобварақлар очиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.

Мазкур компанияни 2027 йил 1 мартга қадар ташкил этиш режалаштирилган.

@bankir
  • 👎 17
  • 🤔 9
More from @bankir
  1. Oct 5, 2026Ипотека кредитлари қайси ҳудудларда кўпроқ ажратилмоқда? 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойи…
  2. Oct 5, 2026Доллар кўтарилди 6 октябрь учун долларнинг расмий курси 11 778,45 сўмдан🔼 (+5,50 сўм) ҳис…
  3. Oct 5, 2026АлоқаБанкда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш маъқулланди 28 сентябрь куни АлоқаБанк акц…
  4. Oct 5, 2026Банклар тадбиркорлар билан учрашмоқда Айни дамда Савдо-саноат палатасида давлат тижорат ба…
  5. Oct 5, 2026UzAuto Motors тушуми камайди UzAuto Motors компанияси 2025 йилда автомобиль сотишдан 4 млр…
  6. Oct 5, 2026АлоқаБанк бошқарув раиси ўринбосарларидан бири лавозимидан озод этилди 2025 йилнинг 8 апре…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →