Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкира нархи ошмоқда
1 октябрдан пойтахт автобуслари ва метросида бир марталик электрон тўлов 1700 сўмдан 2500 сўмга кўтарилади. Нақд тўлов эса 3000 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолади.
Янги тарифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган.
Шундай қилиб, электрон йўлкира нархи 800 сўмга ёки 47 фоизга ошмоқда. Кунига икки марта транспортдан фойдаланадиган йўловчи 22 иш куни давомида ҳозирги 74 800 сўм ўрнига эндиликда 110 минг сўм сарфлайди.
Натижада унинг бир ойлик транспорт харажати 35 200 сўмга ошади. Кенгаш қарори билан доимий йўловчилар учун абонементлар ҳам қимматлашмоқда.
Бунда бир ойлик автобус тарифи 160 минг сўмдан 250 минг сўмга, автобус ва метро учун умумий тариф эса 221 минг сўмдан 345 минг сўмга кўтарилади.
@bankir
Post #9393
14.6K

- 👎 98
- 👍 19
- 🤔 5
- 🔥 4