TGViewer
Channel Public Channel
Abror Zohidov

Abror Zohidov

@az_sss

SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar...

Muallif: Abror Zohidov

Murojaat uchun: @Abror_Zohidov

Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1
Subscribers
2.5K
Photos
800
Videos
312
Links
1.1K
Recent Posts 19 shown
Post #2337 688
Abror Zohidov 🟩 Яна эҳсон, яна хурсандчилик: 130 нафар болажонни хурсанд қиламиз! ✅ «Сен кучлисан» жамоаси ҳаракатда, ҳомийлар эса барака топишсин. 🍃 1. 30 нафар болажонга 1 млн сўмдан ваучер шаклидаги эҳсон; 2. 50 оилага озиқ-овқат тўплами, кийим-кечак; 3. 50 оилага…
❌ Стоп! Ваучер бўйича пул сўраманг

13 октябрь, 18.00 ҳолатига мурожаатлар 100 тадан ошди, етарли. Яъни энди пул сўраб ёзманг.

Энди қабул қилиб, саралаймиз. Фақат танланганлар билангина қайта алоқага чиқамиз. Эҳсон қачон ва қаерда тарқаталиши бўйича алоҳида хабар берамиз.

🖐 Илтимос, "Мен рўйхатга кирдимми?", "Кечикдим, қўшиб қўйинг", "Жуда зарур, тезроқ пулни тушуриб беринг" деб диққат қилманг!

Пул тугади, лекин озиқ-овқат, кийим-кечак+ўйинчоқ тўплами олиш учун ёзишингиз мумкин. https://t.me/Nigora_Shavkatovna1 га боғланинг.
  • ❤ 10
Post #2334 857
❌ Азизлар, мен тушунтира олмайманми ёки...
  • 😱 10
  • 😢 7
  • 😁 2
  • 🤔 2
  • ❤ 1
  • 🙏 1
Post #2333 1.07K
🟩 Яна эҳсон, яна хурсандчилик: 130 нафар болажонни хурсанд қиламиз!

✅ «Сен кучлисан» жамоаси ҳаракатда, ҳомийлар эса барака топишсин.
 
🍃 1. 30 нафар болажонга 1 млн сўмдан ваучер шаклидаги эҳсон;
2. 50 оилага озиқ-овқат тўплами, кийим-кечак;
3. 50 оилага иссиқ таом, кийим-кечак ва ўйинчоқлар тарқатилади;

1- ва 2- вариантдан бирини танлаб, аниқ ёзиш шарт. Икковини ҳам ёзганлар четлаштирилади. 2-вариантдаги эҳсон тўпламини олиш осонроқ. Унутманг, бу икки вариант фақат рўйхат асосида тарқатилади. 3-вариантдаги эҳсонлар рўйхатсиз, тугагунча тарқатилади.
 
🖐 Илтимос, мурожаатни аниқ мўлжал бўйича ёзинг (намуна кўп марта кўрсатилган):

* Эҳсон пуллари бўйича https://t.me/Abror_Zohidov га;
* Озиқ-овқат, кийим-кечак+ўйинчоқ олиш учун  https://t.me/Nigora_Shavkatovna1 га боғланинг.

* Эҳсон аввало бизнинг фаолиятимиздан бирор марта олмаганларга, кейин яқин 3 ойда, ундан кейин 6 ой давомида олмаганларга, ана ундан кейин бошқаларга берилади. Мурожаатда бу ҳақда албатта ёзинг.

⚡️Алоҳида эслатма: эълон бўйича мурожаатлар 15 октябрь, соат 14:00 гача қабул қилинади. Кечикманг.

🖐 Илтимос:
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг. Чунки мурожаатлар одатда ишдан кейин, тунда ўрганиб чиқилади;
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса, эътиборсиз қолдирилади.

Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз, жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!

Диққат: мурожаатлар 300 тадан ошса, эълон тўхтатилади. Қабул 10-15 дақиқадаёқ тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.

🤝 Эҳсон қачон ва қаерда тарқатилиши бўйича алоҳида хабар берилади.


🤲 Болаларни, фаолиятимизни қўллаб-қувватлаган яхшилар барака топишсин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • ❤ 32
  • 👍 11
  • 🕊 8
  • 💯 3
  • 🤗 1
Post #2331 1K
🤲 Жамоамизни ҳам дуо қилиб қўйинглар
  • 😢 28
  • 🙏 18
  • 👏 12
  • ❤ 7
  • 🕊 3
  • ⚡ 2
  • 🔥 2
Post #2330 1.08K
😄 Бу менинг болалигим, қўшиқни ҳам ёрворганман. Ҳунарим вашше кўп. Тирикчиликда…

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • 😁 30
  • 👍 11
  • 🔥 10
  • ❤ 4
Post #2329 1.04K
✅ Яхши хабар бор. Ҳаракатдамиз
  • 👏 40
  • 👍 8
  • 🕊 3
  • 🏆 2
  • 🔥 1
Post #2328 1.08K
🖐 Опасный гул
  • 💯 22
  • 😁 11
  • 😱 5
  • ❤ 2
  • 🔥 1
Post #2327 1.33K
Яндексда форс-мажор бўлса биздаги қатнов фалажга тушаркан ёки рақамли мустақиллик қаерда қолди?

Россиядаги Яндекс дата-марказлари Украина томонидан бомбардимон қилинди. Гапига қараганда, 2028 йилгача тўлиқ тиклай олмасмиш.

Биз ҳам ҳис қилдик: транспорт тизими, рақамли бошқарувлар фалажланиб қолди. Кўринадики, Яндекс марказларига боғланиб қолганмиз. Улар эса Россияда жойлаштирилган, уруш давом этяпти ва кети кўринмаяпти.

Хўш, қачон тўлиқ рақамли мустақилликка эришамиз? Адашмасам, гигантларга Ўзбекистонда ишлаш, солиқлар тўлаш ва шу ҳудудда фаолият юритиш талаби қўйилганди. Натижа нима бўлди? Уруш тушунарли, лекин хоҳлагани хоҳлаган пайтда ўчириб қўйиши ёки жиловни ўйнатиши мумкин эканда?

Яна бир нарсани ўйлаб қолдим: тўловлар тизими ҳам заиф. Битта фирибгар ҳам минглаб одамни қақшатиб кетиши мумкин, кетяпти ҳам. Лекин бу ишни гигантлар қилса, питирлаб қолмаймизми? Ҳеч бўлмаса бу тизим тўлиқ ўзимиздами?!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • 💯 33
  • 🤔 4
  • ❤ 3
  • 🤝 3
Post #2324 1.79K
🤷‍♂️ Биз эҳсон тарқатсак – судланамиз. Америкалик Ўзбекистонда пул сочиб кетса – пажалиста!
 
Тушунмадингиз а? Ҳаммаси жуда оддий: Ўзбекистон қонунчилиги бўйича одамларни йиғиб эҳсон тарқатиш мумкин эмас. Бунинг учун жавобгарлик бор. Биз жавобгарликка тортилдик, суд жазолади, жаримани тўладик.
 
Кузатгандирсиз, охирги йиллар ҳар ҳафта камида икки марта гематология ёнида эҳсон тарқатардик. Пул, дори, озиқ-овқат, болаларга ўйинчоқлар берардик. Дастлаб огоҳлантиришди. «Ҳозироқ тўхтатинглар, одам йиғманглар. Аввал рухсат олинглар» дейишди. Ҳужжатларни тақдим этиб, ижозат сўрадик, хат бердик. Жавоб келмади.
 
Бу сафар тарқатаётган пайтимиз бир мошина бўлиб келишди ва ВМнинг 360-сон қарори билан рухсатсиз эҳсон тарқатиш, омма йиғиш мумкин эмас, дейишди ҳамда бизни тиқиб қўйишди. «Расмий жамғармамиз бор, гувоҳнома олганмиз, фақат оққон ва саратонга чалинганларга рўйхатга асосан берамиз» десак ҳам судга оширишди. Лицензияни олгунча эзилиб кетгандик, гап тегмасин деб, бир йигит зиммасига олди. Шукр, шунисига рози бўлишди. Бўлмаса, «гуруппавой» бўларди.
 
Судда «бир ўзим эҳсон тарқатдим, мумкин эмаслигини билмагандим» дея бошини эгиб турди. Жазо белгиланди, отнинг калласидек жарима чиқарди, тўладик. Вазиятни кўрган айрим ҳомийлар ўзини четга тортишди. Тушунаман, уларга ҳам тинчликда.
 
Шунга ҳам бир йилдан ошди. Майли, қонунга бўйсунайлик, деб ичимга ютгандим. Бугун портлаб кетдим: Мистер Бист деган америкалик валломат аввал Тошкентда, кейин Самарқандда пул сочиб кетди. Оломон гувранди, болалар оёқ остида эзилди, зомбилар тармашиб тўлғонди.
 
Ҳеч ким ҳеч нарса демади. Демайдиямда! Чунки у америкалик, у машҳур, унинг пули бор. Қонун бизга келганда шолпиллаб қолади холос.
 
🔸 Дод деворгим келади баъзан…

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • 💯 74
  • 😢 62
  • 🔥 11
  • 😱 10
  • 👍 9
  • ❤ 7
  • ⚡ 1
  • 🕊 1
Post #2323 1.34K
☘️ "Ёрдам, савоб, яхшилик" деганда фақат пул ёки эҳсон бериш деб тушунманг. Бир лаҳзада қаҳрамонга айланишингиз мумкин. Ишонинг, ҳаёт албатта имкон беради!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • 🔥 33
  • 👍 26
  • ❤ 13
  • 🙏 3
  • 🕊 3
  • 🏆 1
Post #2322 1.64K
Abror Zohidov 🍃 Диққат эҳсон! Яхши инсон 20 тўплам озиқ-овқат тарқатмоқда, озгина пули ҳам бор Доимий ҳомийимиз, қадрдон акамизнинг ўғли ҳам сафимизга қўшиляпти. Шукр. «Қўй сўйдик, майда-чуйда билан озгина эҳсон берсак, нима дейсиз?» дейди. Жоним билан дейман-да! Шартлари…
✓ Бугун соат 19.00 га чақирилган азизлар!

Мен кечиринг, кечикябман, кутилмаган иш бўлиб қолди. 19.30 га етиб борамиз.

Фақат чақирилганларга берилади. Раҳмат!
  • 🤝 17
  • ❤ 9
  • 🏆 4
  • 🕊 3
Post #2321 1.77K
Abror Zohidov 🍃 Диққат эҳсон! Яхши инсон 20 тўплам озиқ-овқат тарқатмоқда, озгина пули ҳам бор Доимий ҳомийимиз, қадрдон акамизнинг ўғли ҳам сафимизга қўшиляпти. Шукр. «Қўй сўйдик, майда-чуйда билан озгина эҳсон берсак, нима дейсиз?» дейди. Жоним билан дейман-да! Шартлари…
❌ Стоп! Етарли бўлди. Эҳсон бўйича эълон ўз кучини йўқотди. Энди ёзманг. Раҳмат!
  • ❤ 17
  • 🔥 3
Post #2320 1.89K
🍃 Диққат эҳсон! Яхши инсон 20 тўплам озиқ-овқат тарқатмоқда, озгина пули ҳам бор

Доимий ҳомийимиз, қадрдон акамизнинг ўғли ҳам сафимизга қўшиляпти. Шукр. «Қўй сўйдик, майда-чуйда билан озгина эҳсон берсак, нима дейсиз?» дейди. Жоним билан дейман-да!

Шартлари оддий:

1. Яқин 3 ойда биздан, жамоамиздан эҳсон олмаган;
2. Тошкентда бўлган*;
3. Оққон ва саратонга чалинган болажонлар оиласи бўлса бас.

Эҳсон бугун, 9 октябрь куни, соат 19:00 да, катталар гематологияси рўпарасида, дорихона олдида тарқатилади. Саволлар берилиши, кўришганда рад этилиши мумкин. Катта пул кутманг!

* Тошкент деганда «фақат тошкентликларгами?» ёки «вилоятликларга йўқми?» деган саволлар бўлиши мумкин. Эҳсон юзма-юз, ҳомий вакили томонидан тарқатилади. Вилоятга жўнатишга имкон ҳам, вақт ҳам йўқ. Қолаверса, Тошкентда даволанаётганларнинг 80-90 фоизи вилоятликлар. Яъни эътироз қилсак, уят бўлади.

🟩 Боғланиш учун https://t.me/Abror_Zohidov га ёзинг. Муносиб 20 киши танлаб олиниши билан эълон ўз кучини йўқотади.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • ❤ 44
  • 🕊 4
  • 🔥 2
  • 💯 2
Post #2319 1.7K
✅ Яхши хабар бор, дуо қилиб туринг
  • ❤ 45
  • 🙏 36
  • 👍 9
  • 🕊 6
  • 🫡 2
Post #2318 1.76K
  • 🔥 4
  • ✍ 2
  • ⚡ 2
  • ❤ 1
Post #2317 1.85K
🟩 Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга!

* Кликдан Пайнет қилинади;
* Лалаку деган Памперс олинади;
* "Кола борми?" деб сўралса, "Пепси бор" деб жавоб берилади;
* Корзинкадан "бозор" қилинади;
* LG деган Тефал олинади;
* Ekopen деган Akfa ўрнатилади;
* Kia Bongo деган "Лабо" минилади;
* "Canon"да ксерокс қилинади;
* "Volvo" бошқариб, Samsung экскаваторда ковланади;
* Хорижий таомлар таклиф қилинса, "нармалний овқатларинг борми?" дея сўралади;
* Artel деган Аристон ўрнатилади;

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
  • 😁 59
  • ❤ 7
  • 🤗 4
Post #2316 2.35K
🪶 "Шунча пулни қаерга қўйяпти экан?" – деб ўйлааааааб қоламан...
  • 😁 35
  • 😱 11
  • ❤ 5
  • 🔥 3
  • 🤔 1
Post #2315 2.44K
🍃 10-кун.
  • ❤ 30
  • 😢 9
  • 👍 7
  • 🕊 4
  • 💯 1
Older posts →

About this channel

How can I read @az_sss without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Abror Zohidov: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Abror Zohidov have?
Abror Zohidov (@az_sss) has 2.5K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Abror Zohidov know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →