🍃 Диққат эҳсон! Яхши инсон 20 тўплам озиқ-овқат тарқатмоқда, озгина пули ҳам бор
Доимий ҳомийимиз, қадрдон акамизнинг ўғли ҳам сафимизга қўшиляпти. Шукр. «Қўй сўйдик, майда-чуйда билан озгина эҳсон берсак, нима дейсиз?» дейди. Жоним билан дейман-да!
Шартлари оддий:
1. Яқин 3 ойда биздан, жамоамиздан эҳсон олмаган;
2. Тошкентда бўлган*;
3. Оққон ва саратонга чалинган болажонлар оиласи бўлса бас.
Эҳсон бугун, 9 октябрь куни, соат 19:00 да, катталар гематологияси рўпарасида, дорихона олдида тарқатилади. Саволлар берилиши, кўришганда рад этилиши мумкин. Катта пул кутманг!
* Тошкент деганда «фақат тошкентликларгами?» ёки «вилоятликларга йўқми?» деган саволлар бўлиши мумкин. Эҳсон юзма-юз, ҳомий вакили томонидан тарқатилади. Вилоятга жўнатишга имкон ҳам, вақт ҳам йўқ. Қолаверса, Тошкентда даволанаётганларнинг 80-90 фоизи вилоятликлар. Яъни эътироз қилсак, уят бўлади.
🟩 Боғланиш учун https://t.me/Abror_Zohidov га ёзинг. Муносиб 20 киши танлаб олиниши билан эълон ўз кучини йўқотади.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Post #2320
1.92K
- ❤ 44
- 🕊 4
- 🔥 2
- 💯 2