🟩 Яна эҳсон, яна хурсандчилик: 130 нафар болажонни хурсанд қиламиз!
✅ «Сен кучлисан» жамоаси ҳаракатда, ҳомийлар эса барака топишсин.
🍃 1. 30 нафар болажонга 1 млн сўмдан ваучер шаклидаги эҳсон;
2. 50 оилага озиқ-овқат тўплами, кийим-кечак;
3. 50 оилага иссиқ таом, кийим-кечак ва ўйинчоқлар тарқатилади;
1- ва 2- вариантдан бирини танлаб, аниқ ёзиш шарт. Икковини ҳам ёзганлар четлаштирилади. 2-вариантдаги эҳсон тўпламини олиш осонроқ. Унутманг, бу икки вариант фақат рўйхат асосида тарқатилади. 3-вариантдаги эҳсонлар рўйхатсиз, тугагунча тарқатилади.
🖐 Илтимос, мурожаатни аниқ мўлжал бўйича ёзинг (намуна кўп марта кўрсатилган):
* Эҳсон пуллари бўйича https://t.me/Abror_Zohidov га;
* Озиқ-овқат, кийим-кечак+ўйинчоқ олиш учун https://t.me/Nigora_Shavkatovna1 га боғланинг.
* Эҳсон аввало бизнинг фаолиятимиздан бирор марта олмаганларга, кейин яқин 3 ойда, ундан кейин 6 ой давомида олмаганларга, ана ундан кейин бошқаларга берилади. Мурожаатда бу ҳақда албатта ёзинг.
⚡️Алоҳида эслатма: эълон бўйича мурожаатлар 15 октябрь, соат 14:00 гача қабул қилинади. Кечикманг.
🖐 Илтимос:
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг. Чунки мурожаатлар одатда ишдан кейин, тунда ўрганиб чиқилади;
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса, эътиборсиз қолдирилади.
Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз, жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!
Диққат: мурожаатлар 300 тадан ошса, эълон тўхтатилади. Қабул 10-15 дақиқадаёқ тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.
🤝 Эҳсон қачон ва қаерда тарқатилиши бўйича алоҳида хабар берилади.
🤲 Болаларни, фаолиятимизни қўллаб-қувватлаган яхшилар барака топишсин!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Post #2333
1.11K
- ❤ 33
- 👍 11
- 🕊 8
- 💯 3
- 🤗 1