Яндексда форс-мажор бўлса биздаги қатнов фалажга тушаркан ёки рақамли мустақиллик қаерда қолди?
Россиядаги Яндекс дата-марказлари Украина томонидан бомбардимон қилинди. Гапига қараганда, 2028 йилгача тўлиқ тиклай олмасмиш.
Биз ҳам ҳис қилдик: транспорт тизими, рақамли бошқарувлар фалажланиб қолди. Кўринадики, Яндекс марказларига боғланиб қолганмиз. Улар эса Россияда жойлаштирилган, уруш давом этяпти ва кети кўринмаяпти.
Хўш, қачон тўлиқ рақамли мустақилликка эришамиз? Адашмасам, гигантларга Ўзбекистонда ишлаш, солиқлар тўлаш ва шу ҳудудда фаолият юритиш талаби қўйилганди. Натижа нима бўлди? Уруш тушунарли, лекин хоҳлагани хоҳлаган пайтда ўчириб қўйиши ёки жиловни ўйнатиши мумкин эканда?
Яна бир нарсани ўйлаб қолдим: тўловлар тизими ҳам заиф. Битта фирибгар ҳам минглаб одамни қақшатиб кетиши мумкин, кетяпти ҳам. Лекин бу ишни гигантлар қилса, питирлаб қолмаймизми? Ҳеч бўлмаса бу тизим тўлиқ ўзимиздами?!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Post #2327
1.33K
- 💯 33
- 🤔 4
- ❤ 3
- 🤝 3