🤷♂️ Биз эҳсон тарқатсак – судланамиз. Америкалик Ўзбекистонда пул сочиб кетса – пажалиста!
Тушунмадингиз а? Ҳаммаси жуда оддий: Ўзбекистон қонунчилиги бўйича одамларни йиғиб эҳсон тарқатиш мумкин эмас. Бунинг учун жавобгарлик бор. Биз жавобгарликка тортилдик, суд жазолади, жаримани тўладик.
Кузатгандирсиз, охирги йиллар ҳар ҳафта камида икки марта гематология ёнида эҳсон тарқатардик. Пул, дори, озиқ-овқат, болаларга ўйинчоқлар берардик. Дастлаб огоҳлантиришди. «Ҳозироқ тўхтатинглар, одам йиғманглар. Аввал рухсат олинглар» дейишди. Ҳужжатларни тақдим этиб, ижозат сўрадик, хат бердик. Жавоб келмади.
Бу сафар тарқатаётган пайтимиз бир мошина бўлиб келишди ва ВМнинг 360-сон қарори билан рухсатсиз эҳсон тарқатиш, омма йиғиш мумкин эмас, дейишди ҳамда бизни тиқиб қўйишди. «Расмий жамғармамиз бор, гувоҳнома олганмиз, фақат оққон ва саратонга чалинганларга рўйхатга асосан берамиз» десак ҳам судга оширишди. Лицензияни олгунча эзилиб кетгандик, гап тегмасин деб, бир йигит зиммасига олди. Шукр, шунисига рози бўлишди. Бўлмаса, «гуруппавой» бўларди.
Судда «бир ўзим эҳсон тарқатдим, мумкин эмаслигини билмагандим» дея бошини эгиб турди. Жазо белгиланди, отнинг калласидек жарима чиқарди, тўладик. Вазиятни кўрган айрим ҳомийлар ўзини четга тортишди. Тушунаман, уларга ҳам тинчликда.
Шунга ҳам бир йилдан ошди. Майли, қонунга бўйсунайлик, деб ичимга ютгандим. Бугун портлаб кетдим: Мистер Бист деган америкалик валломат аввал Тошкентда, кейин Самарқандда пул сочиб кетди. Оломон гувранди, болалар оёқ остида эзилди, зомбилар тармашиб тўлғонди.
Ҳеч ким ҳеч нарса демади. Демайдиямда! Чунки у америкалик, у машҳур, унинг пули бор. Қонун бизга келганда шолпиллаб қолади холос.
🔸 Дод деворгим келади баъзан…
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
Post #2324
1.79K
- 💯 74
- 😢 62
- 🔥 11
- 😱 10
- 👍 9
- ❤ 7
- ⚡ 1
- 🕊 1