TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.1K subscribers
Post #32144 2.47K
давоми

Бир куни автомобилларни таъмирловчи биродарларимизнинг олдида эдим. Ерда ётган бир эҳтиёт қисмни кўриб қолдим ва: "Бу нима?" деб сўрадим.
Улар: "Машиналарнинг бир тури чиқди, ўн минг километр юрганидан кейин уларнинг мана шу қисми сина бошлади. Ишлаб чиқарувчилар бу қисмни заиф эканини билишмаган экан", дейишди. Мен бундан шуни англадимки, агар бирор техник ускуна ёки автомобилда ўзгариш бўлса, демак бу аввалги тажриба ва илмнинг етишмаганлигидан даракдир.
Келаси йили чиқадиган янги моделлар эса аввалги хатоларни тўғрилаш учун қилинади.
Демак, инсоннинг доимий янгиланиб турадиган илми унинг тажрибаси аввалдан нуқсонли бўлганига далилдир. Аллоҳнинг яратганлари эса комил ва мукаммалдир ва доимо шундай бўлиб қолади. Масалан, Аллоҳнинг илми азалий эканига бир далил: она сутида темир моддаси жуда кам бўлади. Агар гўдакнинг қони текшириб кўрилса, унинг жигарида икки йилга етадиган темир захираси борлиги маълум бўлади. Токи у ҳар хил овқатларни ейишга ўтгунигача бу захира унга етади. Буни ким қилган? Албатта, Ал-Хобир - ўта хабардор Зот!
  Юракдаги икки бўлмача ва икки қулоқча ўртасида бир тешик бўлиб, уни Ботал фамилияли олим кашф қилган. Бу тешикнинг вазифаси шундан иборатки, гўдак она қорнида экан, у ҳавога муҳтож бўлмайди ва ўпкаси ҳали ишламайди. Шу сабабли қон ўпкага айланиб ўтиш ўрнига, бир қулоқчадан иккинчи қулоқчага ўтади. Гўдак туғилган лаҳзада эса, қон лахтаси келиб ушбу тешикни ёпади. Шунда қон айланиши ўзгариб, ўпка орқали ўта бошлайди.
Буларнинг барчаси "Ал-Хобир"нинг санъати эмасми?

  Нима учун бизнинг тирноқларимизда ва сочларимизда сезувчи асаб толалари йўқ? Агар шундай бўлганида, биз тирноқ олдириш ёки соч кестириш учун шифохонага бориб, анестезияга муҳтож бўлардик.
  Бу — ҳар бир нарсага лойиқ бўлган нарсани берган Хобир Зотнинг яратишидир. У Зот соч ва тирноққа сезиш қобилиятини бермади, лекин суякларга бу қобилиятни берди. Агар суяк синса, инсон қаттиқ оғриқ сезади, бу оғриқ эса даволаниш учун энг муҳим омилдир.
Шунингдек, инсоннинг, ҳайвоннинг ва ўсимликларнинг яратилишига назар солсангиз, ажойиботларни кўрасиз. Агар деҳқон бир дарахтни суғормай қўйса нима бўлади? Дарахт аввал баргларидаги сувни, кейин шохларидаги, сўнг танасидаги ва энг охирида илдизидаги сувни ишлатади. Агар дарахт сувни биринчи бўлиб илдизидан ишлатганида эди, суғориш тўхтатилиши билан у тезда қуриб қолган бўларди. Лекин Аллоҳ бизга раҳм қилиб, бу жараённи тескари қилиб қўйди.
Нима учун сув совитилганда ҳажми кичраяди, лекин ҳарорат +4 °C даражага етганда (музлашни бошлаганда) ҳажми кенгая бошлайди? Агар ушбу ҳодиса бўлмаганида, Ер юзида ҳаёт бўлмас эди (чунки денгиз ва океанлар тубидан музлаб, балиқлар ва тирик мавжудотлар қирилиб кетарди). Буларнинг барчаси Хобир Зотнинг ишидир.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун (ҳақда) туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан ўта хабардордир”, Моида сураси, 8-оят.
Ҳатто кофир билан бўлса ҳам адолат қилиш Аллоҳга яқинлаштиради. Бу адолатни одамлардан қўрқиб қилдингизми ёки Аллоҳ учунми? Буни фақат Аллоҳ билади.
“Бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан ўта хабардордир”,  Моида сураси, 8-оят.

«У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У ўта ҳикматлидир, ўта хабардордир», Анъом сураси, 18-оят

“Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир”,  Анъом сураси, 103-оят.

Агар тиш шифокори гўдакнинг тишини суғуришга мажбур бўлса, онаси болага қанчалик меҳрибонлик қилмасин, бола барибир оғриқни ҳис қилади. Бу оғриқ ё жонсизлантирувчи уколдан, ёки тишнинг ўзини суғуришдан бўлади. Лекин "Хобир" бўлган Аллоҳ гўдакнинг сут тишларини алмаштиришни ирода қилганда, бола бирор оғриқ сезадими? Тишлари тушиб, ўрнига янгиси чиқаётганда у оғриқни ҳис қиладими?
 “Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилган, Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан ўзгани сирдош тутмаганларни билмай туриб, тарк этиламиз деб ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан ўта хабардордир”, Тавба сураси, 16-оят.
   Ал-Хобир шундай Зотки, У мақсадларни ва кўнгилдан ўтган туйғуларни билади, ҳодисаларнинг замиридаги сабабларни ва шароитларни билади. У ҳар бир нарсанинг ҳақиқатини билади ва бўлиши мумкин бўлган барча эҳтимоллардан хабардордир. Биз инсонлар эса бирор нарсанинг ҳақиқатини фақат тажриба орқали биламиз.   
Ҳатто микробларга қарши дори воситасини ишлаб чиқсак ҳам, унинг таъсирини кўриш учун тажриба ўтказамиз: у микробларни ўлдирадими (самара берадими) ёки микроблар яшашда давом этадими (самарасизми)? Инсониятнинг барча илмлари тажрибага асосланган, шу сабабли уни "тажрибавий илм" деб атайдилар. Аммо Аллоҳнинг илми ва хабардорлиги тажрибага муҳтож эмас.
 «Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир”, Нур сураси, 30-оят.
  Одамлар орасида кўзини тийиб, ёлғиз қолганда ҳаромга қарайдиганларни фақат «ал-Хобир» Зот ажрата олади.

давоми бор...

@arabicuz
  • ❤ 22
  • 👍 10
More from @arabicuz
  1. Oct 9, 202614068. Набавий дуолардан 📜Аллоҳуммастур ъавроотий ва амин ровъаатий, вақзи ъанний дайний.…
  2. Oct 9, 2026давоми Мўминнинг Аллоҳнинг ал-Хобир исмидан насибаси Агар сен Аллоҳ сени сиринг ва ошкоран…
  3. Oct 9, 2026давоми Амалнинг ҳақиқати ва унинг натижаси "ал-Хобир" бўлган Зотга аёндир. Чунки "хибра" -…
  4. Oct 9, 2026давоми Хобир — шундай Зотки, У ҳар бир нарсани билади. Унинг илмидан на кичик ва на катта…
  5. Oct 9, 2026Асмоул ҳусно 📜32. Ал-Хобир Аллоҳнинг «ал-Хобир» исми Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг…
  6. Oct 9, 202614067. Донишмандлардан биридан: «Нимага сизга ёмонлик қилган одамдан ўч олмайсиз?» деб сўр…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →