TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.1K subscribers
Post #32145 3.68K
давоми

Мўминнинг Аллоҳнинг ал-Хобир исмидан насибаси


Агар сен Аллоҳ сени сиринг ва ошкоранг билан, ичинг ва ташинг билан, хилватинг ва жамоатинг билан, ниятларинг, фикрларинг, мақсадларинг ва келиб чиқишинг билан, амалингдан кўзлаган натижанг билан билувчи Зот эканини билсанг ва Аллоҳ Ўта Хабардор эканини ҳамда сен Унинг қабзасида эканингни билсанг, унда бу исмнинг амалий татбиқлари нимада?

Сен Унинг ҳузурида очиқсан, сендан Унга ҳеч бир нарса махфий эмас. Ошкоранг сиринг каби, сиринг эса ошкоранг кабидир. Мана шу нарса сени Унинг тоатида тўғри бўлишингга ва У билан бирга бирор кимсадан қўрқмаслигингга сабаб бўлади. Ва мана шу "ал-Хобир" исмига бўлган имоннинг биринчи самарасидир.

Имомлардан бири айтади: "Мўминнинг «ал-Хобир» исми билан бўлган одобларидан бири — ким Аллоҳни Ўз ишлари ва амалларида «Ал-Хобир» деб билса, у ўз сўзлари ва амалларида эҳтиёткор бўлади, Унинг тақдирига ишонади ва хотиржам бўлади. Унга тақдир қилинган нарса уни четлаб ўтмаслигини ва унга тақдир қилинмаган нарсага эса ҳеч қачон эриша олмаслигини билади. Демак, биринчи мева — истиқомат, ризо ва таслимиятдир".
Ким "ал-Хобир" исмини англаса ва унга аниқ ишонса, барча ҳодисаларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан деб кўради. Шунда баъзи ҳодисаларни Ҳаққа, баъзиларини эса халққа нисбат берадиган кимсалардан фарқли ўлароқ, унга ишлар енгил бўлади. Ва (у биладики) У нимани хоҳласа, шуни қилувчи Зотдир ва барча ишлар Унинг қўлидадир.
Бу орқали биз айтамиз: "Агар сен «ал-Хобир» исмига аниқ ишонсанг ва У сенинг сирингдан хабардор, ишингнинг яширин жиҳатларини ва қалбингдагини билувчи эканини англасанг, ҳимматингни Унга юзланиш ва эҳтиёжингни тилинг билан талаффуз қилмасдан, қалбингда ҳозир қилишинг сенга кифоя қилади".
  Бу жуда нозик фикрдир: Аллоҳ қалбингга назар солувчи эканини билишинг, сени худди саййидимиз Закариё алайҳиссалом каби Унга махфий нидо қилишга ундайди: «Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла», Марям сураси, 3-оят.
  "Ал-Хобир" исмининг сенинг дунёингда ҳаракат қилишинг учун бошқа бир маъноси ҳам бор. Шариат мол топиш учун рухсат берган мақсадлар ва воситалар бор, шунингдек, ношаръий воситалар ҳам бор. Сенга шариат рухсат бермаган воситалар тезроқ, натижалари кафолатланганроқ ва мақсади каттароқдек туюлиши мумкин.
Сен Аллоҳ сен учун чизган йўлни узун ва заиф деб ўйлайсан. Шунда жоҳил инсон мол топиш учун ношаръий воситага қўл уради ва кутилмаганда молининг талаф бўлиши билан жазоланади.
   Нима учун, эй Роббим? Чунки сен Аллоҳнинг манҳажини татбиқ қилишга масъулсан. Муваффақият ақл билан эмас, балки тавфиқ биландир, тавфиқ эса тоат билан бўлади. Кимки ношаръий воситага, уни мақсадга етказувчи деб ўйлаб шошилса, мақсадига етишдан олдин маҳрум бўлиш билан жазоланади.
  Барча бахт-саодат Аллоҳга итоат қилишдадир. «Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг Юзини ирода қилувчилар ила сабр ила тут...» Каҳф сураси, 28-оят.
  Буюк олимлардан бири банданинг «ал-Хобир» исмидан оладиган насибаси ҳақида гапириб шундай деди: «Банда ўз ҳолатларидан, имонидан, ҳиссиётларидан, қалб ҳолатларидан ва қалби сифатланадиган яширин нарсалардан хабардор бўлиши, шунингдек, ўзининг ихлоси ва тўғрилигидан хабардор бўлиши лозим. Жисминг ва нафсингдан кўра сенга яқинроқ нарса йўқ, демак, қалбингдан хабардор бўлишинг шарт. Қалбингга келаётган бу фикрлар ўзингданми ёки шайтонданми? Улар васвасами ёки илҳомми? Бу амални қилишга ундаган нарса ихлосми ёки риёми?
Шундай экан, ўз ҳолатларинг, нафсинг ва қалбингдан, мол-дунё топишинг ва сарфлашингдан хабардор бўлишинг лозим. «Ал-Хобир» исми сенинг ўз ҳолатингдан хабардор бўлишингни тақозо этади. Чунки бирор муаммони билишнинг биринчи ҳаракати — унинг муаммо эканини таниш, сўнгра уни белгилашдир. Зеро, сен бир ишни гуноҳ эканини билмагунингча, уни тарк қилмайсан. Гуноҳларни тарк қилишдан олдин эса гуноҳ нима эканини билишинг керак. Нафсни ислоҳ қилиш йўлидаги биринчи қадам — уни таниш, ҳақиқатини билиш ва унга алданиб қолмасликдир».

Биз ҳали ҳам банданинг «ал-Хобир» исмидан оладиган насибаси ҳақидаги суҳбатдамиз. Улуғ бир олим айтади: «Банда ўз оламида нималар бўлаётганидан хабардор бўлиши лозим. Унинг олами — қалби, бадани ва қалби сифатланадиган хиёнат, алдов, ўткинчи ҳавои нафс атрофида айланиш, ёмонликни яшириб, яхшиликни ошкор қилиш ҳамда муҳтожлик билан бирга ихлосни кўрсатиб ясаниш каби яширин сифатлардир. Буни фақат нафсини синаган, унинг макр ва алдовларини билган, улардан эҳтиёт бўлган ва унга душманлик қилиш учун енг шимарган юксак тажриба соҳибигина билади. Ана ўша банда бандалар ичида «ал-Хобир» деб аталишга лойиқдир.
Шунинг учун ҳам ким Аллоҳнинг «Ал-Хобир» эканини билса, унинг тақво тизгини маҳкам бўлади, орзулар йўлидан тўсилади»
.
Улардан бири айтди: «Ким қабиласиз азизликни, султонсиз ҳайбатни ва фақирсиз бойликни хоҳласа, гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига чиқсин».
Баъзи олимлар айтди: «ал-Хобир» исмидан энг катта насибага фақат ўз нафсининг макрларини кўра оладиган, сезгиси алдовлардан огоҳ бўлган, шайтон хатарлари ва фаришта илҳомлари ўртасидаги фарқни биладиган, Раҳмоннинг илҳомлари ва шайтоннинг васвасаларини англайдиган кишигина эришади».
Баъзи олимларнинг «ал-Хобир» исми билан боғлиқ дуолари бор. Бир улуғ олим шундай дейди: «Илоҳим, Сен дақиқ нарсалардан хабардор - Ал-Хобирсан, басиратлар Сен биландир, Сен сирларни билувчи ва виждонларга назар солувчисан. Менга ўз нуринг билан тажаллий қил...»
«Агар сўзда овозингни кўтарсанг ҳам, бас, албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам биладир», Тоҳо сураси, 7- оят.
  Бу оятни мазмуни Аллоҳ сизга номаълум бўлган нарсаларни билувчи ва хабардор эканига далолатдир.
Эй ҳурматли ўқувчи, Аллоҳнинг “ал-Хобийр” исмида иккита  асосий татбиқ қилинган маъно бор:
1) Сиз Аллоҳни олдида аниқ очиқ-ойдин сиздан Аллоҳга ҳеч бир нарса махфий яширин бўлмаслигини билишингиз.
2) Сиз ўз аҳволларингиздан, хотира ва ҳис туйғуларингиздан, қалбингиздаги нарсалардан, Аллоҳга бўлган иймонингиздан, шайтоний васвасалардан, малакий илҳомлардан хабардор бўлишингиз ва Аллоҳ таоло хабардор эканини билишингиз.
Мана шу икки маъноларни билган вақтингизда Аллоҳнинг “ ал-Хобийр ” исмини фойдалари сизда тасдиқланиб рўёбга чиқади.
Аллоҳим, барчаларимизни қилаётган амалларимизни  ихлосли ва риёдан узоқда қилгин. Сен бандаларинга раҳмли ва меҳрибон Зотсан!
 
🔖Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" асари асосида.

@arabicuz
  • ❤ 41
  • 👍 11
  • 😢 7
More from @arabicuz
  1. Oct 10, 202614070. Ким қопқоннинг қисиши, бўғишини эсласа, (унда турган) донни тарк қилиши осон бўлади…
  2. Oct 10, 202614069. Муовия розияллоҳу анҳу: «Сизларни ҳам, ўзимни ҳам иффатли, покиза аёлларга бўҳтон қ…
  3. Oct 9, 202614068. Набавий дуолардан 📜Аллоҳуммастур ъавроотий ва амин ровъаатий, вақзи ъанний дайний.…
  4. Oct 9, 2026давоми Бир куни автомобилларни таъмирловчи биродарларимизнинг олдида эдим. Ерда ётган бир…
  5. Oct 9, 2026давоми Амалнинг ҳақиқати ва унинг натижаси "ал-Хобир" бўлган Зотга аёндир. Чунки "хибра" -…
  6. Oct 9, 2026давоми Хобир — шундай Зотки, У ҳар бир нарсани билади. Унинг илмидан на кичик ва на катта…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →