TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.1K subscribers
Post #32143 2.08K
давоми

Амалнинг ҳақиқати ва унинг натижаси "ал-Хобир" бўлган Зотга аёндир. Чунки "хибра" - хабардорлик — ишларнинг дақиқ жиҳатларини, ички ҳолатларини, асл сабабларини, узоқ мақсадларини ва бажарувчининг ҳис-туйғуларига аралашиб кетган нарсаларни билиш демакдир.
 “Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши! Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир”, Бақара сураси, 271 – оят.
  Аллоҳ амалларни ҳажми ва тафсилотлари билан, сабаблари ва мақсадлари билан, масофалари ва келиб чиқиш тарихлари билан ҳамда уларни фақат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган жиҳатлари билан билувчи "Ал-Хобир" Зотдир.
“Ўшанда Расул ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимга қарамай, тирқираб қочдингиз. Қўлдан кетган нарсага ҳам, етган мусибатга ҳам маҳзун бўлмаслигингиз учун сизни ғам устига ғам билан жазолади. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир”, Оли Имрон сураси, 153-оят.

   Сиз яхши амаллар қиладиган инсонни кўришингиз мумкин, балки Аллоҳ унга бирор мусибат юбориши мумкин ва шунда: "Нима учун менга мусибат етди, ахир амалларим яхши эди-ку?" дейиши мумкин. Сиз билмайсиз, лекин Аллоҳ "Хобир"дир. У Зот бу ҳодисани фақат юксак ҳикмат ва раҳмат билан юборган. Аллоҳ сизнинг қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Бошқа бир мисол: Моҳир шифокор аёл кишининг оғриқли жойини кўриши жоиз, лекин у бошқа жойга назар ташласа, аёл бундан шикоят қилмайди. Аммо ер юзида ким кўзларнинг хиёнатини ва диллар яширган нарсани фош қила оладиган зот бор? Ҳеч ким... фақат Аллоҳ!
Аллоҳ таоло айтади: “У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур”, Ғофир сураси, 19-оят.
“Ер юзида ёки ўзларингизда бирор мусибат етса, уни яратишимиздан олдин албатта, китобда бўлур. Албатта, бу Аллоҳ учун осондир”, Ҳадид сураси, 22-оят.
  Агар Аллоҳ таоло бирор мусибат юборса, унинг келишидан хафа бўлманг ва У Зот берган нарса билан ҳаддан ташқари шодланиб кетманг. Чунки Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. Аллоҳнинг ҳикмати шу мусибатни сизга юборишни тақозо қилган.
  Бир солиҳ инсон бор. У фақат уйидан масжидга ва масжиддан уйига боради. Аллоҳ таоло унга катта миқдорда маблағ берди. Хўш, у аввалги ҳолида қоладими ёки ўзгарадими? Буни биз билмаймиз, лекин Аллоҳ билади. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. У Зот нима бўлган, нима бўлаётган, нима бўлишини ва агар бўлмаган нарса бўлганида қандай бўлишини ҳам билади. Аллоҳнинг бандалари орасида шундайлари борки, уларни фақат камбағаллик ислоҳ қилади, агар бойиб кетсалар, динлари бузилади. Яна шундай бандалари борки, уларни фақат бойлик ислоҳ қилади, агар камбағал бўлсалар, динлари бузилади. Ҳақиқий нафсни (инсон табиатини) ким билади?
   Бир сафар йўлда кетаётиб, соатига 180 километр тезликда эсган кучли шамол туфайли қулаган деворни кўрдим. Хўш, шу деворни қурган одам девор қайси тезликдаги шамолда қулашини билганми? Йўқ, билмаган. Биз эса билишни истасак, албатта тажриба ўтказишимиз керак.
   Масалан, баъзи заводларда машиналарнинг чидамлилигини билиш учун оғир шароитларда тажриба ўтказилади: автомобилни соатига 100 километр тезликда ҳайдовчисиз юбориб, темир-бетон деворга урилади. Шу орқали металлнинг ва корпуснинг бундай зарбага чидамлилигини, зарба қаергача етиб боришини текширадилар ва шу тажрибага асосланиб билимларини шакллантирадилар.
Машина корпусини яратган, уни ўраган ва тайёрлаган инсон унинг чидамлилигини фақат синовдан кейин билади.
 Зеро, Аллоҳнинг илми азалийдир, инсоннинг тажрибаси эса кейинчалик орттирилади. Бунга далил шуки, инсон яратилганидан бери унинг тана тузилишида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Қадим замонлардан то ҳозиргача инсоннинг яратилиши ўзгаришсиз қолди.
   Лекин, агар биз 1900-йилда ишлаб чиқарилган автомобиль билан 2000-йилда ишлаб чиқарилган автомобиль ўртасидаги фарқни кўрсак, улар орасидаги тафовут ақл бовар қилмайдиган даражада катта эканига гувоҳ бўламиз.
  Қадимда ясалган биринчи поездлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ўша пайтдаги масъуллар одамларни огоҳлантириш учун поезднинг олдида бир киши юриб боришини шарт қилиб қўйишган эди. Чунки унинг тезлиги инсоннинг юриши билан баробар эди. Ҳозирги поездлар эса соатига 360 километр тезликда ҳаракатланмоқда ва ривожланиш ҳамон давом этмоқда. Демак, инсоннинг тажрибаси ва илми вақт ўтиши билан тўпланиб, янгиланиб боради.
Аллоҳ таолонинг илми эса азалийдир. У Зот яратган ҳар бир нарса илк лаҳзадаёқ энг гўзал ва мукаммал суратда яратилган ва шундай бўлиб қолмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
 “Тоғларни кўриб, қимирламай турибди, деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир”, Намл сураси, 88-оят.
 
давоми бор...

@arabicuz
  • ❤ 18
  • 👍 9
  • 🤩 1
More from @arabicuz
  1. Oct 9, 202614068. Набавий дуолардан 📜Аллоҳуммастур ъавроотий ва амин ровъаатий, вақзи ъанний дайний.…
  2. Oct 9, 2026давоми Мўминнинг Аллоҳнинг ал-Хобир исмидан насибаси Агар сен Аллоҳ сени сиринг ва ошкоран…
  3. Oct 9, 2026давоми Бир куни автомобилларни таъмирловчи биродарларимизнинг олдида эдим. Ерда ётган бир…
  4. Oct 9, 2026давоми Хобир — шундай Зотки, У ҳар бир нарсани билади. Унинг илмидан на кичик ва на катта…
  5. Oct 9, 2026Асмоул ҳусно 📜32. Ал-Хобир Аллоҳнинг «ал-Хобир» исми Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг…
  6. Oct 9, 202614067. Донишмандлардан биридан: «Нимага сизга ёмонлик қилган одамдан ўч олмайсиз?» деб сўр…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →