Асмоул ҳусно
📜32. Ал-Хобир
Аллоҳнинг «ал-Хобир» исми Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг жуда кўп ўринларида ворид бўлган.
«У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У ўта ҳикматлидир, ўта хабардордир», Анъом сураси, 18-оят.
«Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир», Анъом сураси, 103-оят.
«Қачон у (Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у: «Буни сенга ким хабар қилди?» – деди. У: «Менга ўта билувчи, ўта хабардор хабар берди», – деди”, Таҳрим сураси, 3-оят.
«Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир ва ўта хабардордир» Аҳзоб сураси, 34-оят.
Ҳадиси шарифда Аллоҳнинг «ал-Хобир» исми имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда келади: «Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳога хитобан айтдилар: «Ё ўзинг айтасан, ё Латифу Хобир Зот менга билдиради», дедилар».
Аллоҳнинг «ал-Хобир» исмининг маънолари
Тилшуносликда «ал-Хобир» сўзи «фаъийл» вазнида бўлиб, бу вазн муболағага далолат қилади. Демак, «ал-Хобир» муболаға сийғаларидан биридир. Унинг феъли «хабара – яхбуру – хубран» бўлиб, «ишдан хабардор бўлдим», яъни «уни билдим» маъносини англатади. Шунингдек, «мени ундан хабардор қилди» ва «уни тажриба қилдим», яъни «унинг ҳақиқатини чуқурлигигача, келиб чиқиши ва сабаблари билан билдим» деган маънолар ҳам бор. Имом Муслим ривоятида Абу Мусо розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда, у киши Оиша онамиздан: «Ғуслни нима вожиб қилади?» деб сўраганларида, Оиша онамиз: «Роса билимдонига тушдинг-ку!», дедилар.
давоми бор...
@arabicuz
Post #32141
2.91K

- ❤ 23
- 👍 9
- 😢 1