Неъмат
📜Аллоҳ мансаб берса, (у вазифада инсонларга) адолат қилган, мол-давлат берса, у ила (муҳтожларга) саховат қилган, обрў-эътибор берса, у ила бошқаларга манфаат етказган ва илм насиб қилган бўлса, уни таълим берган кишига "ҳаниан" - саодат, хушхабар бўлсин!
Чунки дунё насибаларининг ҳаммаси ҳам фитна эмас, балки улар охират улушларига элтувчи кўприклар ҳам бўлиши мумкин.
«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил», Қосос сураси, 77 - оят
Неъматларнинг энг гўзали — сени дунёда даражангни кўтарадиган ҳамда у ила Аллоҳнинг ҳузуридаги мезонинг ҳам кўтариладиган неъматдир.
Аллоҳ ўз фазлидан ато этиб, сўнгра уни бандалари учун яхшилик эшиги қилиб қўйган кишига ҳаниан - хурсандлик, (жаннат) хушхабар бўлсин!
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32139
4.1K

- ❤ 88
- 😢 18
- 🤩 9
- 👍 7