#duo
📜Имом Нававий вирдлари
Муқаддима
Ушбу вирд-зикр «Ҳизбун нававий» номи билан машҳур бўлиб, уни имом Нававийга нисбат берилади. Имом Саховий «Манҳалул ъазбур равиййи фий таржамати қутбил авлиё ан-Нававий» китобида ишора қилиб: «Имом Нававийнинг замонидаги уламо ва авлиёлардан тортиб, ҳозирги кунимизгача у вирдни ўқиб, яхши қабул этишган ҳамда ушбу китобга бир неча шарҳлар битишган. Уламолар ва замонамиз муҳаддислари имом Нававий роҳимаҳуллоҳга муттасил-узуқсиз санад билан ривоят қилишган», деб айтган.
Имом Нававий вирди мусулмон доим айтиб юрадиган тонги ва кечки зикрларни ўз ичига олади. У сеҳр, кўз тегиши, ҳасад, шайтон ва ғам ғуссалардан Аллоҳнинг изни билан муҳофаза қилиши тажрибадан ўтган. Вирд ичида «ва ъалаа адёниҳим» сўзи келади. У тоат, ибодат ва қурбат маъносини англатади. Луғатда эса, бир неча маънонини ҳам англатади. Масалан: мукофот, тоат, ҳисоб маъносида келади. Вирдни ичида «уларни» деб бир олмош келади.
Ундан: «эй Аллоҳим оила, фарзандлар ва дўстларимни шайтон, инс, жиннинг ҳийла ва васвасаларидан ҳамда ҳаром шаҳват ва шубҳалардан сақлагин», деган маъно чиқади.
Ҳақиқатда, шайхул ислом имом Нававий роҳимаҳуллоҳдан ворид бўлган ушбу вирдни уламолар санад билан бизга етказишган. Ушбу вирдни бардавом ўқиганларда баракаси намоён бўлади. Уни муҳофаза қилиш Аллоҳ зикрини муҳофаза қилиш бўлиб, Аллоҳга яқинлашиладиган энг катта амаллардандир. Валлоҳу аълам.
давоми бор...
@arabicuz
Post #32134
3.96K

- ❤ 43
- 👍 9
- 🔥 5