давоми
📜Вирдлар
-Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ақуулу ъалаа нафсий ва ъалаа диний ва ъалаа аҳлий ва ъалаа авлаадий ва ъалаа маалий ва ъалаа асҳаабий ва ъалаа адяниҳим ва ъалаа амваалиҳим.
Маъноси: Ўзимга, динимга, оиламга, фарзандларимга, мол мулкимга, дўстларимга, уларнинг динию мол-мулкига «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир!» дейман.
-Алфа бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ақуулу ъалаа нафсий ва ъалаа диний ва ъалаа аҳлий ва ъалаа авлаадий ва ъалаа маалий ва ъалаа асҳаабий ва ъалаа адяниҳим ва ъалаа амваалиҳим.
Маъноси: Ўзимга, динимга, оиламга, фарзандларимга, мол мулкимга, дўстларимга, уларнинг динию мол-мулкига минг маротаба «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир!» дейман.
-Алфа Алфи бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ақуулу ъалаа нафсий ва ъалаа диний ва ъалаа аҳлий ва ъалаа авлаадий ва ъалаа маалий ва ъалаа асҳаабий ва ъалаа адяниҳим ва ъалаа амваалиҳим.
Маъноси: Ўзимга, динимга, оиламга, фарзандларимга, мол мулкимга, дўстларимга, уларнинг динию мол-мулкига миллион маротаба «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир!» дейман.
-Алфа алфи лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм.
Маъноси: Миллион маротаба «Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ биландир».
- Бисмиллаҳи ва биллаҳи ва миналлоҳи ва илаллоҳи ва ъалаллоҳи ва филлаҳи, ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм.
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ билан, Аллоҳдан, Аллоҳга, Аллоҳ учун ва Аллоҳга: «Куч ҳам, қувват ҳам фақат Олий, Буюк Аллоҳ биландир».
-Бисмиллаҳи ъалаа дийний ва ъалаа нафсий ва ъалаа авлаадий, бисмиллаҳи ъалаа маалий ва ъалаа аҳлий, ва ъалаа асҳаабий, бисмиллаҳи ъалаа кулли шай`ин аътонийҳи роббий, бисмиллаҳи роббис самаваатис сабъи ва роббил арзийнас сабъи ва роббил ъаршил ъазийм.
Маъноси: Диним, ўзим ва фарзандларим учун «Бисмиллаҳ», молим ва оилам ва дўстларим учун «Бисмиллаҳ». Роббим менга ато этган барча неъматлар учун етти осмоннинг Робби, етти ернинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳ номи билан.
- «Бисмиллааҳиллазий лаа ядурру маъасмиҳии шай’ун фил-арди ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул ъалийм» (3 марта ўқилади).
Маъноси: «Исми айтилганда ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган, эшитгувчи, билгувчи Аллоҳнинг исми билан (паноҳ сўрайман)».
- Бисмиллаҳи хойрил асмаа`и фил арди ва фис самаа`и, бисмиллаҳи афтатиҳу ва биҳи ахтатиму, Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, роббий лаа ушрику биҳи шай`ан, Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, Аллоҳу, роббий лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу аъаззу ва ажаллу ва акбару миммаа ахофу ва аҳзару.
Маъноси: Еру осмондаги энг яхши исм билан – Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳнинг исми билан бошлаб, Аллоҳнинг исми билан якунлайман. Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ! Роббим Аллоҳдир, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман. Аллоҳ Аллоҳ Аллоҳ! Роббим Аллоҳдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ мен қўрққан ва хавфсираган барча нарсалардан азиздир, буюкдир, улуғдир.
-Бикаллоҳумма аъузу мин шарри нафсий ва мин шарри ғойрий ва мин шарри маа холақо роббий ва зара`а ва бара`а.
Маъноси: Аллоҳим, ўзимнинг ёмонлигимдан, ўзгаларнинг ёмонлигидан, Роббим яратган, йўқдан бор этган ва пайдо қилган барча нарсаларнинг ёмонлигидан Ўзинг асрагин!
-Ва бикаллоҳумма аҳтаризу минҳум, ва бикаллоҳумма аъузу мин шуруриҳим, ва бикаллоҳумма адра`у фий нуҳуриҳим, ва уқоддиму байна ядаййа ва айдийҳим. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийми, қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялид, валам ювлад, валам якун лаҳу куфуван аҳад» (Ихлос сураси уч марта ўқилади).
Ва мислу заалика мин холфий ва мин холфиҳим, ва мислу залика мин фавқий ва мин фавқиҳим, ва мислу залика мин таҳтий ва мин таҳтиҳим, ва мислу залика муҳийтум бий ва биҳим.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан улардан ҳимояланаман! Аллоҳим, Сенинг номинг билан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман! Аллоҳим, Сенга уларни рўбаро қилиш билан бартараф қиламан, Сен уларни ўзинг даф қилгин! Ўзимнинг ҳам олдимга, уларнинг ҳам олдига ушбу (калималарни ҳимоя қилиб) қўяман:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! «Айтинг: «У – Аллоҳ ягонадир, Аллоҳ – Сомад (беҳожат)дир, У Зот туғмаган, туғилмаган, Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» (уч марта).
(Ихлос сурасининг нури) менинг ўнгим ва уларнинг ўнгида ҳам шундай, менинг чапим ва уларнинг чапида ҳам шундай, менинг олдим ва уларнинг олдидан ҳам шундай, менинг ортим ва уларнинг ортидан ҳам шундай, менинг устимдан ва остимдан, уларнинг устидан ва остидан ҳам шундай, мени ҳам, уларни ҳам шундай ўраб турувчидир
-Аллоҳумма инний ас`алука лий ва лаҳум мин хойрика ва бихойрикаллазий лаа ямликуҳу ғойрука. Аллоҳуммажъалний ва ийёҳум фий ъибаадика ва ъиёзика ва живаарика ва амоника ва ҳизбика ва ҳирзика ва канафика мин шарри кулли шайтонин ва султонин ва инсин ва жааннин ва баағин ва ҳаасидин ва сабъин ва ҳаййатин ва ъақробин, ва мин шарри кулли дааббатин анта охизун биносиятиҳаа инна роббий ъалаа сиротим мустақийм.
Маъноси: Аллоҳ, ўзим учун ҳам, улар учун ҳам Сенинг яхшилигинг ва Ўзингдан бошқа ҳеч ким эга бўла олмайдиган яхшилигингни сўрайман. Аллоҳим, мени ҳам, уларни ҳам бандаларинг қатори, паноҳинг, ҳимоянг, омонлигинг, гуруҳинг, қўрғонингга олгин; барча шайтон ва султоннинг, инс ва жиннинг, золим ва ҳасадчининг, йиртқич, илону чаёнларнинг ёмонлигидан, пешона сочларини ушлайдиганинг, яъни Ўзингнинг измингда бўлган барча махлуқотларнинг ёмонлигидан Ўзинг асрагин. Менинг Роббим тўғри йўлдадир.
- Ҳасбияр роббу минал марбуубийна, ҳасбиял холиқу минал махлууқийна, ҳасбияр розиқу минал марзуқийна, ҳасбияс саатиру минал мастуурийна, ҳасбиян носру минал мансуурийна, ҳасбиял қоҳиру минал мақҳуурийна, ҳасбияллазий ҳува ҳасбий, ҳасбий ман лам язал ҳасбий, ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл, ҳасбияллоҳу мин жамийъи холқиҳи.
Маъноси: Роббликни даъво қилганларга Роббимнинг Ўзи кифоядир, барча махлуқотлардан Холиқнинг Ўзи кифоядир, Ризқланганлардан Ризқ берувчи Зотнинг Ўзи кифоядир, мастурлар, яъни гуноҳдан тўсилганданлардан Саттор, яъни сатр қилувчи Зотнинг Ўзи кифоядир, ғолиб бўлганлардан Носир, яъни ёрдам берувчи Зотнинг Ўзи кифоядир, бўйсунтирилгандан Қаҳҳорнинг Ўзи кифоядир. Менга кифоя бўлган Зотнинг Ўзи менга кифоядир, менга доим кифоя бўлган Зотнинг Ўзи менга кифоядир, менга Аллоҳ кифоядир, У Зот нақадар яхши вакилдир! Барча яратган махлуқотларидан менга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир!
давоми бор...
@arabicuz
Post #32135
3.55K
- ❤ 24
- 👍 19
- 🔥 6