давоми
-Инна валиййияллоҳуллазий наззалал китааба ва ҳува ятаваллаас солиҳийн. Маъноси: «Валиййим – ушбу Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У Зот солиҳларни дўст тутади» (Аъроф сураси, 196-оят)
-Ва изаа қаро`тал Қуръона жаъалнаа байнака ва байналлазийна лаа йуъминууна билохирати ҳижаабан мастууро. Ва жаъалнаа ъалаа қулубиҳим акиннатан ан яфқаҳууҳу ва фий аазааниҳим вақро. Ва изаа закарта роббака фил Қуръони ваҳдаҳу валлав ъалаа адбаариҳим нуфууро.
«Қуръон ўқиганингизда сиз билан охиратга иймон келтирмайдиганлар орасида кўринмас парда пайдо қилурмиз, уни англамасликлари учун уларнинг қалбига ғовлар қилиб, қулоқларини оғир қилиб қўюрмиз. Қуръонда ягона Роббингни зикр қилсангиз, улар ортига ўгирилиб, қочурлар» (Исро сураси 45-46-оят).
-Фаин таваллав фақул ҳасбияллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм (7 марта ўқилади).
«Агар улар юз ўгирса, айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ, Унинг Ўзига таваккул қилдим, У Зот буюк Аршнинг Роббидир» (Тавба сураси 129-оят).
-Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм. (3 марта)
Маъноси: «Куч ҳам, қувват ҳам фақат Олий, Буюк Аллоҳ биландир»
-Ва саллаллоҳу ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи васаллам.
Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига салоту саломлар йўллагин!
(Сўнгра ўнг томонингга уч марта, чап томонингга уч марта, олдингга уч марта ва ортингга уч марта тупук чиқармаган ҳолатда суфлайсан).
-Хоба`ту нафсий фий хаза`ини бисмиллаҳи, ақфаалуҳаа сиқотий биллаҳи, мафаатийҳуҳаа лаа қуввата иллаа биллааҳи, удаафиъу бикаллоҳумма ъан нафсий маа утийқу ва маа лаа утийқу, лаа тоқота лимахлуқин маъаа қудротил холиқи.
Маъноси: Ўзимни «Бисмиллаҳ» хазиналарига яширдим, бу хазиналарнинг қулфи – Аллоҳга тўлиқ ишончимдир, калити – «Аллоҳдан ўзга куч йўқ» калимасидир. Аллоҳим, тоқатим етган ва етмаган барча нарсамни Ўзинг билан даф қиламан. Холиқнинг қудратига ҳеч бир махлуқ қарши туришга қодир эмас.
-Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл, ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм.
Маъноси: Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил! Улуғ, буюк Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай куч ҳам, қувват ҳам йўқ.
-Ва саллаллоҳу ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи васаҳбиҳи ва саллама (3 марта ўқилади).
Маъноси: Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва саҳобаларига Аллоҳ таолонинг салоту саломлари бўлсин!
Анвар Аҳмад таржимаси.
@arabicuz
Post #32136
4.43K
- 👍 50
- ❤ 26
- 😢 4
- 🔥 2