14066. Имом Шофеий ва унинг устози Имом Молик ўртасида ризқ ва сабаблар масаласида баҳс чиқди.
Шофеий: «Аллоҳ ризқ бериши учун албатта сабабини қилиш керак», деди.
Имом Молик эса: «Ризқ Аллоҳдан, сабабсиз ҳам келаверади», деди.
Ўшанда ёш бўлган Шофеий ташқарига чиқиб, хурмосини кўтаришиб юборишни сўраб турган бир қарияни учратди. Шофеий ундан: «Амаки, ёрдам берайми?» деб сўради ва хурмони кўтариб, айтилган жойга етказиб қўйди. Чол унга бир оз хурмо берди.
Шофеий устози Имом Моликка ўз далилини кўрсатмоқчи бўлиб, хурмони олиб бориб устозининг олдига қўйди ва: «Мен сабабини қилдим ва Аллоҳ менга ризқ берди», деди.
Шунда устози Имом Молик бир дона хурмони олиб еди-да: «Мана, Аллоҳ менга ҳеч қандай сабабсиз ризқ берди», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32138
5.09K

- ❤ 141
- 👍 50
- 🤩 36
- 🔥 24
- 😢 12
- 😱 1