14057. Аллома Ҳабиб Иброҳим ибн Умар ибн Ақил сўзларидан:
Чарчоқни кетказиш учун тажрибадан ўтган амаллардан бири:
Кимки ухлашдан олдин: «Кафирун» сурасини, «Ихлос» сурасини, «Муаввизатайн»ни 3 мартадан ўқиса
ва «Субҳаналлоҳ» деб 33 марта, «Алҳамдулиллаҳ» деб 33 марта ва «Аллоҳу Акбар» деб 33 марта айтса,
ҳамда буларнинг ортидан: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, у ҳолда шайтон ухлаётганида унга яқинлаша олмайди, ишдан ҳосил бўлган чарчоғи кетади ва бадани тетик, чарчамаган ҳолда уйғонади.
Иккинчи куни бирор иш қилса, унга шундай ғайрат ва куч-қувват келадики, бу биринчи куни қилган ишидан ҳам аълороқ бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32117
8.84K

- ❤ 131
- 👍 58
- 😢 24
- 🔥 10
- 🤩 3