14061. Одамлар бошига ташвиш ёки муаммога йўлиққанда вақтни, замонни ва кунни айблаб айтадиган гаплари кўп. «Замон ёмон бўлиб кетди», «омадсиз соатда дуч келдим», «бугун қора кун экан», каби.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло: «Одам фарзанди замонни сўкиб, Менга озор беради. Ҳолбуки, замон Менман. Иш Менинг қўлимда, кеча ва кундузни Мен айлантириб тураман», деди». Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32126
5.54K

- ❤ 98
- 😢 86
- 👍 26
- 🔥 7
- 😱 5