TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.1K subscribers
Post #32128 5.9K
давоми

Фузайл ибн Иёз ўзининг мазкур жорияга бўлган муҳаббати ва унга боғланиши орқали йўл бошига келди. Кечаларнинг бирида у карвон йўлини тўсиб, унинг молини талаш режасини тузиш ўрнига маҳбубаси ила қандай қилиб учрашиш режаси ҳақида фикр юрита бошлади. Ва ниҳоят, кечанинг охирги қисмида, ҳамма ухлаб ётганда ҳабибасининг ҳовлисига бориб, эшик қоқиб, сўраб ўтирмай, девордан ошиб тушиш режасини тузди.
   Фузайл муносиб вақтни танлаш ва режасини амалга оширишга киришди. Тун қоронғусида жориянинг ҳовлисига етиб борди.

У иккиланиб ўтирмасдан ҳовли деворидан ошиб ўтишга қулай жой ахтара бошлади. Тезда ўшандай жойни топди ва осилиб, деворнинг устига чиқди. Девордан ҳовлига тушишдан олдин атрофга диққат билан қулоқ солди. У шу ҳолда турганида, қулоғига тун қоронғусида бир қорининг Аллоҳ азза ва жалланинг қуйидаги оятини тиловат қилаётгани эшитилди: «Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоғда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!» (Ҳадид сураси, 16-оят).
   Ўша онда Фузайлнинг қалби бефаросатликдан озод бўлди. Унинг қалбини ўраб олган қасоват парчаланди. Унинг қулоғига муҳаббат тўла раббоний калималар кириши билан бу калималарнинг шуъласи унинг қалбига етиб борди. Бу шуъла ундаги сўниб бораётган чироқни яна ёндирди, ўчиб бораётган оловни алангалатди. У бирдан қоронғу зулматни титратиб юборган овоз ила: «Ҳа, Роббим! Вақти келди!» дея қичқирди.
   Ўша лаҳзанинг ўзида унинг зоти тамоман ўзгарди. У турган еридан тушди. Худди бир нарса чақиб олган одамдек ҳеч нарсага қарамай:
«Ҳа, Роббим! Вақти келди!» дея қичқирганча олға юриб кетди.
  Ўша кечанинг охирида бу банда ила унинг Робби орасида сулҳ тузилди. Ўша зулматли соатда безори, қароқчи, йўлтўсар Фузайл ибн Иёз дафн этилди. Унинг ўрнига олим, парҳезкор, зоҳид, обид ва ҳаким Фузайл ибн Иёз туғилди!

Энди у нима қилади? Қаерга боради? У Сарахсга қайтиб кетишни маъқул кўрди. Кеч кириши билан тунаш учун мусофирхонага борди. У ерда бир гуруҳ йўловчиларни кўрди. Уларнинг йўл юриш ҳақида ўзаро маслаҳат қилаётганларини эшитди. Шу пайт улардан бири: «Тонг отгунча кутиб турганимиз маъқул. Йўл хатарли. У ерда Фузайл бор», деди.
Фузайл уларни тинчлантириш учун олдиларига борди, сўнг томоғига йиғиси тиқилган ҳолда: «Батаҳқиқ, Аллоҳ йўлни Фузайлдан тозалади. Мана, у сизнинг қаршингизда тавба қилган ҳолида турибди! Умид қиламанки, бугундан бошлаб мени фақат Аллоҳга қочган ҳолимда, У Зотнинг Байтул Ҳарами олдида кўрасизлар!» деди.

давоми бор...

@arabicuz
  • ❤ 28
  • 😢 19
  • 👍 7
  • 🔥 2
More from @arabicuz
  1. Oct 8, 202614063. Шайх Нажмиддин Курдий: «Илм олиш учун қуйидагилар керак: - Нуҳнинг умри, - Айюбнинг…
  2. Oct 7, 202614062. Талаблари кўп, ташқи дабдабага ўч ва (турмушини) бошқалар билан кўп солиштирадиган…
  3. Oct 7, 2026давоми... Сўнгра у керакли нарсаларини олиб, узоқ сафарга – Байтуллоҳ томон йўл олди. Йўл-…
  4. Oct 7, 2026Тавба қиссалари 📜Фузайл ибн Иёз қиссаси Фузайл ибн Иёз ҳижрий 105 йилда Самарқандга қараш…
  5. Oct 7, 202614061. Одамлар бошига ташвиш ёки муаммога йўлиққанда вақтни, замонни ва кунни айблаб айтад…
  6. Oct 7, 202614060. Кимдир жуда гўзал бир гап айтган экан: «Агар Аллоҳ сенга яхшилик юборишни ирода қил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →