📍 Бухорода бошланган пилот лойиҳа натижасида 10 нафар ҳамюртимиз гўштни қайта ишлаш йўналишида Германияга ишга жойлаштирилди.
🤝 Ушбу тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенгайтириш мақсадида Миграция Агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Германиянинг “Premium Food Group” компанияси раҳбари Thomas Förster ўртасида келишув имзоланди.
✍️ Келишувга кўра, ҳозирда Бухорода шу соҳада таҳсил олаётган 100 нафар ҳамюртимиз жорий йилнинг ўзида Германияда иш билан таъминланади.
📊 Шунингдек, кейинги манзиллар — Нукус ва Термиз шаҳарларида ҳам мазкур йўналишда таълимни йўлга қўйиш ҳамда битирувчиларни Германияда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш тизими жорий этилади.
Маълумот учун: “Premium Food Group” Германиянинг йирик озиқ-овқат концернларидан бири бўлиб, 21 мингга яқин ходимга эга ва 160 дан ортиқ компанияни бирлаштиради. Асосий йўналишлари — қассобчилик, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ва логистика.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration


