Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Германия Федератив Республикаси Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг Европа ва халқаро соғлиқни сақлаш сиёсати масалалари бўйича бош директори Пауль Зубеил билан учрашди.
Асосий эътибор — Германия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамюртларимизни ишга жалб этишга қаратилди.
Global Skills Partnership доирасида ўқув дастурларини Германия талабларига мослаштириш ва пилот лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
📊 Бугун Германия соғлиқни сақлаш соҳасида 1 200 нафарга яқин ҳамюртимиз меҳнат қилмоқда. 2022 йилдан буён амалга оширилаётган лойиҳалар орқали яна 532 нафарга яқин фуқаро Германияга йўналтирилган.
📌 Германиядаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш учун ушбу 👉ҳаволага👈 ўтинг
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|


