TGViewer
Migratsiya agentligi Migratsiya agentligi @uzmigration · 88.8K subscribers
Post #1376 35K
Migratsiya agentligi 🇺🇿 🏳️ Сербия Ўзбекистон фуқаролари учун меҳнат бозорини очмоқда Сербия Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазири Milisa Durdevich Stamenkovski Ўзбекистон билан меҳнат мобиллиги ва меҳнат миграцияси бўйича имзоланган келишувни тарихий битим деб…
🇺🇿🇷🇸 ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕРБИЯ ЎРТАСИДА МЕҲНАТ МОБИЛЛИГИ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАДАМ

Миграция агентлиги директори Мухсинхўжа Абдураҳмонов Сербия Республикасининг Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири Милица Стаменковски билан учрашди.

Музокараларнинг асосий натижаларидан бири — Ўзбекистон ва Сербия ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида Ҳукуматлараро битимни имзолаш масаласи бўйича келишувга эришилгани бўлди.

Учрашувда Сербия томони мамлакатда ўтказиладиган EXPO 2027 халқаро кўргазмаси объектлари қурилишига ўзбекистонлик малакали мутахассисларни жалб қилишдан манфаатдор эканини билдирди. Бу йўналишда кадрларни олдиндан тайёрлаш ва муносиб меҳнат шароитларига эга иш ўринларига йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, Сербиянинг Ўзбекистонда элчихона очиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Бу ҳамюртларимиз учун ҳозирда Астана шаҳри орқали амалга оширилаётган виза расмийлаштириш жараёнларини анча соддалаштириши кутилмоқда.

Музокаралар Сербия Миллий бандлик хизмати директори Милан Боснич билан давом эттирилди. Томонлар Ҳукуматлараро битим ратификация қилингач, икки идора ўртасида меҳнат миграцияси ва ишчи кучи мобиллиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Баённомани имзолашга келишиб олди.

🇬🇧 EN
🇷🇺 RU

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
  • 👍 62
  • ❤ 40
  • 🎉 7
  • 🥰 3
  • 🤩 1
  • 👀 1
More from @uzmigration
  1. Sep 25, 2026#ҚўшимчаҚиймат 🌍 ЎЗ ҚИЙМАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ! Хорижда ишлаш учун фақат вакансия излаш етарли…
  2. Sep 25, 2026#молиявий_саводхонлик 💰 ХОРИЖДА ПУЛ ТОПИШНИ БИЛАСИЗ. УНИ САҚЛАШ ВА КЎПАЙТИРИШНИ-ЧИ? 🧮 Че…
  3. Sep 25, 2026🌍 Иш имкониятлари майдони 11 та давлат. 6 мингдан зиёд вакансия. 800+ иштирокчи. Самарқан…
  4. Sep 25, 2026Ҳурматли юртдошлар! Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тизимида қонунбузарли…
  5. Sep 24, 2026🏆 «ВАТАН САДОСИ»: ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ва ватандошла…
  6. Sep 24, 2026🌍 ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАНЛАР ҚАНДАЙ ЁРДАМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН? Хорижда вақтинча меҳнат фао…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →