Сербия Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазири Milisa Durdevich Stamenkovski Ўзбекистон билан меҳнат мобиллиги ва меҳнат миграцияси бўйича имзоланган келишувни тарихий битим деб атади.
Унга кўра, бу Сербиянинг чет давлат билан тузган илк шундай келишуви бўлиб, Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ўрнатиш ниятини ифодалайди.
“Ҳужжат Сербияда ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларига тизимли кафолат беради. Улар маҳаллий ходимлар билан мутлақо тенг ҳуқуқларга эга бўлади”,
— деди вазир.
Унинг маълум қилишича, 2027-йил бошидан Сербияда энг кам ойлик 600 еврони ташкил этади, йил якунига бориб эса бу кўрсаткич 650 еврога етиши кутилмоқда.
Яқин йилларда Сербия Экспо кўргазмасига мезбонлик қилиши сабабли тиришқоқ, малакали ва меҳнаткаш кадрларга талаб янада ошади.
Келишувни амалиётга татбиқ этиш учун Ўзбекистон Миграция агентлиги Сербиядаги ишчи кучига эҳтиёжи бор корхоналар билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқда.
Milisa Stamenkovski таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон Сербия билан бундай келишув имзолаган биринчи ва ягона давлат.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration