🇺🇿 ХАЛҚАРО БОЗОРГА — ХАЛҚАРО СТАНДАРТДАГИ КАДРЛАР
Ташкиллаштирилган меҳнат мобиллигида хусусий секторнинг вазифаси фақат вакансияга номзод топиш билан чекланмайди. Бугун хусусий бандлик агентликлари кадрларни хорижий иш берувчилар талаблари асосида тайёрлаш ва малакасини халқаро стандартлар бўйича тасдиқлаш жараёнида ҳам фаол иштирок этмоқда.
«Dhaef Global» ва «Mir Power» хусусий бандлик агентликлари томонидан ташкил этилган «Mohir Usta» марказида токарлик, металлга ишлов бериш, CNC технологиялари, пайвандлаш ва бошқа талаб юқори касблар бўйича тест синовлари ўтказилмоқда.
🎥 Видеода — хусусий секторнинг миллий кадрлар сифатини ошириш ва уларни халқаро меҳнат бозорига тайёр мутахассис сифатида олиб чиқишдаги ўрни ҳақида.
📌 Айни пайтда марказда пайвандчилар учун ISO 9606 халқаро сертификатини олиш имконияти мавжуд. Синовлар MIG/MAG, TIG ва электр пайвандлаш йўналишларида ўтказилади.
📍 Қибрай, ТошГРЭС кўчаси, 14
📞 +998 77 736 90 90
📩 @mohirusta_support
👉 @uzmigration