⚡️ Мурожаат тезкор назоратга олинди — ҳамюртимиз фарзандлари билан Ватанда 🇺🇿
📱Икки кун аввал ижтимоий тармоқ орқали Россияда фарзандларининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо сабаб Ватанга қайтишда қийинчиликка дуч келган ҳамюртимиз ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Вазият Миграция агентлиги томонидан тезкор назоратга олинди ва зарур амалий ёрдам кўрсатилди.
✈️ Натижада она фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтиб келди.
📌 Хорижда бўлган вақтингизда ўзингиз ва фарзандларингизнинг ҳужжатларига эътиборли бўлинг. Муаммо юзага келса, ўша давлатдаги Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари ёки Миграция агентлигига мурожаат қилинг.
☎️ 1282 — Миграция агентлиги қисқа рақами.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Post #1330
60.9K